Аҳли ирфон

Ихлоснинг самаралари. Жамиятнинг ёмонликлардан халос бўлиши ва ҳаётнинг тўғри йўлга тушиши.

391

Биз олдин зикр қилиб ўтган нарсамизга яна эътиборни тортмоқчимиз, яъни ихлоснинг самараси фақат охират билан чегараланмаган. Биз ихлосни фақат амалларимиз Аллоҳ ҳузурида қабул бўлиши, охиратда жаннат ила бахтиёр бўлишимиз, дўзахдан қутилишимиз учунгина истамаймиз. Балки ихлоснинг бундан ташқари бошқа яхшиликлари бор: бу дунёда ишлар тўғри бўлиши, адолат қарор топиши, зулм ва зулмкорларнинг зоил бўлиши ва жамиятнинг фасод асаридан халос бўлиши.

Ҳаёт унинг мезонлари бузилганда, ихлос йўққа чиқиб, нифоқ кўзга кўринганда, мунофиқлар овози баланд бўлиб, ишлари юришганда фасодга учрайди. Бундай одамлар ўзларининг шаҳватлари, шу дунёдагина бўлувчи, моддий, бир зумлик фойдалари йўлида паст одамларни катта, шайтонларни фаришта, ўғриларни шарафли инсон деб айтишдан, чин шарафли инсонларга туҳмат қилишдан, омонатдорларга хиёнат қилишдан, пок инсонларни ёлғончига чиқаришдан, саробни сув дейишдан, ўз дўстларини маржону дурлар деб аташдан тоймайдилар. Бу ҳолатни қадимда ҳам ҳозирда ҳам кўриш мумкин.

Умматларни зое бўлиш, касодга учраш, фасод бўлишдан фақатгина ихлосли бандаларгина тўсиб туради. Улар одамлар учун эмас Аллоҳ учун ҳаракат қиладилар. Нафсу ҳаво учун эмас, ҳақ учун амал қиладилар.

Барча ташвишлардан бутунлай халос бўлиш фақатгина ҳақиқий ихлос ортидан бўлади.

Шайх Юсуф Қарзовийнинг "Ният ва ихлос" китоби

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Дўсту биродарларга нима дейиш керак?

1423 08:20 10.01.2020

Ниятнинг аҳамияти ва ихлоснинг татбиқ қилиниши (Ният ва ихлос)

777 18:00 01.11.2019

Ихлос қаердан келади?

1174 23:05 04.10.2019

Нафсни енгишнинг йўллари

1260 23:05 03.10.2019

«Аллоҳга сидқидил бўлди, Аллоҳ уни тасдиқлади»

1310 14:50 01.10.2019

Ихлос аҳли билан улфат бўлиш

482 23:05 27.09.2019
« Орқага