Иймон

Ихтилофларимиз ўринлими?

653

Солиҳ салафлардан бири шундай деган экан: “Биз хилоф қиламиз, лекин ихтилоф қилмаймиз”. Яъни мен сизга нисбатан қарши фикрда бўлишим мумкин, шунингдек, сиз ҳам менга нисбатан қарши фикрда бўлишингиз мумкин. Лекин бу нарса фирқаланиш ва ихтилоф қилишга олиб бормайди.

Шайх Юсуф Қарзовий

Динимиз бир бўлса, Роббимиз бир бўлса, пайғамбаримиз бир бўлса, китобимиз бир бўлса, нима учун бир биримизни бунчалар ёмон кўрамиз?

Нима учун биродаримизнинг тойилишини бунчалар хоҳлаймиз?

Нима учун биродаримизнинг адашишидан бунчалар хурсанд бўламиз?

Нима учун биродарларимизнинг хатоларини излаб топиб, уларнинг расми ёки видеоларини тарқатиб масхара қиламиз?

Нима учун шу каби масхарали постларни қўллаб қувватлаймиз?!

Ахир, Аллоҳ таоло “Албатта, мўминлар биродардирлар”, демаганми?!

“Бир қавм бошқасини масхара қилмасин!”, демаганми?!

“Ўзларингизни (бир-бирларингизни) мазах қилмангиз!”, демаганми?!

“Бир-бирингизга лақаб қўйманг”, демаганми?!

“Бирор қавм (кишилари)ни ёқтирмаслик сизларни уларга нисбатан адолатсизлик қилишга ундамасин!, Адолатли бўлинг!”, демаганми?!

Шу мазмундаги оят ва ҳадислардан яна бир қанчасини келтиришимиз мумкин эди. ...

Нима учун бунчалар ихтилоф қиламиз?! Ахир, аксар масалалаларда иттифоқда бўлсак, айрим масалалардагина хилофда бўлсак, нима учун бунчалар ихтилоф қилишимиз керак?!

Буюк уламолар ҳам айрим масалаларда ўзаро хилофда бўлишгани, лекин улар бир бирларини биз сингари масхара қилишмаганини биламиз-ку! Улар хилофни тўғри қабул қилишган-ку!

Азиз биродар, қайсидир бир мусулмон бизга эргашмасдан, мўътабар бўлган бирор олимнинг гапини тутаётган бўлса, уни танқид қилмайлик!

Аллоҳнинг йўлига чақираётган бўлсак, Аллоҳ рози бўлган йўл билан чақирайлик!

Амри-маъруф ва наҳий-мункар қилинадиган ўринларни яхши билиб олайлик!

Буюраётган нарсада мулойим бўлайлик!

Уламолар ўртасида ихтилофли бўлган масалаларни буткул инкор қилиб юбормайлик!

Бизга оғир ботадиган сўз билан жавоб қайтаришса ҳам, нафсимиз учун ғазаб қилмайлик!.

Қудратуллоҳ Сиддиқметов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўйлаб қарасам, бугун кофирлардан кўра кўпроқ мусулмонлардан ҳайиқар эканман!

1195 18:00 07.11.2019

Бундан 100 йиллар аввал бўлган воқеалар ҳозир ҳам такрорланаётгандек...

1914 09:30 06.11.2019

Имом Бутий ва салафийлар кураши. Кўпчилик эшитишни хоҳламайдиган қисса

7403 20:00 09.09.2019

«Ҳамма кечаги бахс ҳақида ёзяпти…»

3614 21:00 11.06.2019
« Орқага