Янгиликлар

ИИБ ходимига пора бермоқчи бўлган шахс жавобгарликка тортилди

343

Бухоро ИИБ ахборот хизматининг хабарига биноан, Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ йўл-патрул хизмати инспектори сафдор А.Ф.га Обид исмли шахс томонидан «Ҳайдовчилик гувоҳномаси» олиш учун 200 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилинган. Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда 2019 йил 25 декабрь куни фуқаро бошқарувидаги Nexia-3 автомашинасида А.Г.га 1 800 000 сўм пора бераётган вақтида ушланган ва ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилган. 

Ромитан туманида яшовчи С.О.нинг 2019 йил сентябрь ойида икки фуқародан «Ҳайдовчилик гувоҳномаси» олиш учун 1 200 000 дан 2 400 000 сўм пул олгани ва кейинчалик ишни ҳал этиш учун инспекторга олинган пулнинг 1 800 000 сўмини бермоқчи бўлгани аниқланди.

Мазкур ҳолат бўйича Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан Ҳ.Ш ва Ш.Ҳ.га нисбатан Жиноят кодексининг 28, 211-моддаси 1-қисми, С.Р.га нисбатан Жиноят кодекси 168-моддаси 2-қисми «б» банди ва 25, 28, 211-модда 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Пайғамбаримиз Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи вассаллам) айтганларки: “Пора берувчини ҳам, пора олувчини ҳам, иккови орасида юриб порада воситалик қилувчини ҳам Аллоҳ лаънатласин!”. Ҳар бир мусулмон, бу қадамни содир этиб, ўз уммати шаънига доғ туширишини ёдда тутиши керак.

Мавзуга доир:
Андижон: 15 нафар ИИБ ходими жазоланди

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Блогерни калтаклаган ароқфурушларга нисбатан тергов ҳаракатлари бошланди

1272 15:20 19.02.2020

Олтинсой воқеалари: «Фақат ИИБнинг ўзи келганда бу даражада тўполон бўлмасмиди...» 

1008 11:37 18.02.2020

ЙПХ инспектори жарима тўлади

563 20:20 14.02.2020

"Столбалар ҳам қамалган замонда" урилган собиқ “ГАИ” оқланди

1482 09:00 04.02.2020

ИИБ ходими фуқарони нега калтаклади?

1871 21:40 03.02.2020

Нега брифинг, матбуот конференцияси эмас?

798 16:00 29.01.2020
« Орқага