Янгиликлар

ИИБ мансабдори йўловчини босиб кетди

1403

Наманган вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқарма бошлиғи Б.Д. бир инсон ҳаётига зомин бўлди. У Чуст тумани Резак кўчасида кетаётган аёлни босиб кетган. Аёл оғир жароҳатдан шифохонада вафот этган. Маълум бўлишича, ЙҲХБ бошлиғи Б.Д. ўзига бириктирилган хизмат машинасида ўзбошимчалик билан, раҳбариятни огоҳлантирмай Тошкентга борган. Чарчагани ва уйқу элитаётганига қарамай рулга ўтирган ва пойтахтдан қайтаётганда ушбу фожиа рўй берган.

Қайд этилишича, ИИБ мансабдори терговда ёлғон кўрсатма бериб, сувдан қуруқ чиқишга уринган. Аммо бош прокуратура олиб борган терговда пировардида ҳақиқат юзага чиққан. Марҳуманинг яқинлари айбланувчи улардан узр сўрагани, дафн маросими харажатлари ва бошқа моддий зарарларни қоплагани учун суддан енгиллик сўраган.

Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти суди ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқарма бошлиғи Б.Д.ни бир йилга барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 1 йил 7 ой 6 кун муддатга ахлоқ тузатиш жазоси тайинлаган.  

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Олтинсойдаги можаро бўйича расмий баёнот: ИИБ ходимларига тан жароҳати етказилган

794 22:30 19.03.2020

ИИБ ходими томонидан калтакланган адвокат туман прокурори ҳам айбдор демоқда

926 10:40 05.03.2020

Самарқанд вилояти ҳокимининг ибратли ташаббуси

289 23:30 03.03.2020

Фуқаронинг ўлдирилишида яна 13 нафар ИИБ ходимнинг иши терговга олинди

1253 11:15 03.03.2020

“Ногиронни урган ИИБ ходими” видеоси юзасидан расмий маълумот

1150 18:40 02.03.2020
« Орқага