Янгиликлар

ИИВ ўринбосари: «Прописка -  эскидан қолиб кетган тизим...»

585

Бугун Халқаро пресс-клубнинг "Давлат дастури лойиҳасининг давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилиш, хавфсизликни, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда ташқи сиёсат соҳаларидаги долзарб тадбирлари мазмун-моҳиятига бағишланган сессияси бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлиснинг юқори ва қўйи палата, Бош прокуратура, ИИВ вакиллари иштирок этди. Соҳа мутасаддилари кутилаётган янгиликларнинг айримларини маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмита раиси Ширинов Жахангир Жаббарович:

“Парламент назоратига асосан илгари ҳукумат вакили ҳисоботи эшитилар эди. Энди бошқа органлар ва палата  раҳбарларининг ҳам ҳисоботи эшитилади.”

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири  ўринбосари Азиз Икрамов:

“Республика бўйича Йўл-транспорт ҳодисаларини назорат қилувчи 3 минг нафардан зиёд ходимлар бор. Келгусида замонавий рақамли техникалардан фойдаланиш эвазига улар сонининг камайишига эришилади”.

“Прописка -  эскидан қолиб кетган тизим. 2011 йилдан ҳозирга қадар Тошкент вилоятида  76 мингдан зиёд фуқаро, Тошкент шаҳрида эса 200 минг фуқаро  доимий пропискага ўтган.  Эндиликда прописка сўзи амалдан чиқарилиб, ўрнига "қайд этиш"  сўз бирикмаси ишлатилади”.

“Республика бўйлаб 10 кун давомида 143 та Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган ва 41 та ўлим ҳолати қайд этилган”.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари Ёдгоров Холмўмин Буврабоевич:

“Статистик маълумотларга қараганда кейинги вақтда Ўзбекистонда ўғрилик ва фирибгарлик жиноятлари кўпайган. Ҳатто бу жиноятларни ўзига касб қилиб олган шахслар бор”.

“Бугун  суд амалиётига прокуратура, ички ишлар ва бошқа хавфсизлик хизматлари томонидан мутлақо аралашув йўқ”.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Карантин билан боғлиқ энг кўп бериладиган саволларга жавоблар

265 21:30 08.04.2020

Чет элда қанча Ўзбекистон фуқаролари коронавирусни юқтирган?

515 17:00 08.04.2020

Хориждаги юртдошларимиз «Коронавирусга қарши Ўзбекистон билан бирга» хайрия акциясини бошлади

596 12:30 08.04.2020

Коронавирус инфекцияси тасдиқланган бемор ўпка ва юрак етишмовчилигидан вафот этди

1033 11:59 08.04.2020

Жаҳон банки Ўзбекистонга $1,2 млрд маблағни тезда ажратиш масаласини кўриб чиқмоқда

315 10:00 08.04.2020

Карантин қачон тугайди?

1555 21:00 07.04.2020
« Орқага