Янгиликлар

ИИВ: Ўзбекистон фуқаролигини бериш тартиби соддалаштирилмоқда

351

Ўзбекистонда фуқаролиги йўқ шахсларнинг бир қисмига фуқаролик берилиши кутилмоқда. Жумладан, Ўзбекистонда 1995 йил 1 январгача доимий рўйхатдан ўтган, аммо шу пайтгача фуқаролик мақомини ололмаган 49228 нафар шахсга фуқаролик берилиши кутилмоқда.

ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари Нодир Зияевнинг маълум қилишича, ИИВ томонидан ишлаб чиқилган янги таҳрирдаги «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида» қонун лойиҳасида кўплаб енгилликлар назарда тутилмоқда.

«Метрка» олиш тартиби осонлашди

«Ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган ички ишлар органлари фаолиятига тааллуқли материалларга ҳуқуқий муносабат» мавзусида ўтказилган матбуот анжумани

Қонун лойиҳасида «яшаш гувоҳномаси», «текширув варақаси», «хорижий давлат фуқароси», «фуқаролиги бўлмаган шахс» ва бошқа шу каби тушунчаларга шарҳ берилмоқда, Президент ҳузуридаги Фуқаролик масалалари бўйича комиссиянинг мақоми, асосий вазифалари ва ваколатлари акс эттирилмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилишнинг қуйидаги турлари назарда тутилмоқда:

  • умумий – Ўзбекистон ҳудудида узлуксиз беш йил яшаган хорижий давлат фуқаролари (хорижий давлат фуқаролигидан чиқишни расмийлаштирган бўлса), шунингдек, яшаш маълумотномасига эга бўлган фуқаролиги бўлмаган шахсларга тақдим этилади;
  • соддалаштирилган – хорижий давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ҳисобланган ватандошларга тақдим этилади;
  • алоҳида тартибда – Ўзбекистон Президентининг ташаббуси билан берилади.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида кўриб чиқилаётгани ҳақида маълумот берилди. Қонун қабул қилинган тақдирда қуйидагилар амалга ошади:

– Ўзбекистон Республикасида 1995 йил 1 январга қадар доимий рўйхатдан ўтган, хорижий давлат фуқаролигини олмаган ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасига эга бўлганларнинг фуқаролиги тан олинади;

– туғилган жойи ва ота-онасининг фуқаролиги бўйича хорижий давлат фуқароси ҳисобланган болалар Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинади;

– Ўзбекистон фуқаролиги йўқотилишига сабаб бўладиган сабабларсиз консуллик ҳисобига турмаслик муддати уч йилдан етти йилга узайтирилади;

– Фуқаролик масалаларига оид илтимосномалар бўйича иш юритувини тўхтатиб туриш, тугатишнинг аниқ асослари белгилаб берилади;

– Фуқароликка қабул қилиш шарти сифатида давлат тилини мулоқот учун етарли даражада билиш керак бўлади;

– Фуқаролик масалаларини кўриб чиқишда идоралараро электрон ҳамкорлик механизмлари назарда тутилмоқда.

Амалдаги «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонун 8та бўлим, 45та моддадан иборат бўлган бўлса, таклиф этилаётган қонун лойиҳаси 9та боб ва 60та моддани ўз ичига олган.

Нодир Зияевнинг сўзларига кўра, ушбу қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси томонидан фуқаросизликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган муҳим қадам сифатида БМТнинг қочоқлар масаласи бўйича комиссари томонидан юксак эътироф этилган.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда ҳозирги вақтда жами 95 857 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар истиқомат қилади, ушбу кўрсаткич Марказий Осиёдаги жами фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг 78,5 фоизини ташкил этади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Абдуллоҳ қаерда?»

2243 11:00 08.11.2019

ИИВ Матбуот котиби: Пардага тақиқ - мантиқсиз қарор

534 14:00 19.10.2019

ИИВ: «Ички ишлар ходими бемалол ибодат қилиши мумкин...»

7653 15:50 17.10.2019

ИИВ: «Уч соатдан ортиқ ушлаб туриш мумкин эмас, агар...»

1479 15:33 17.10.2019

«Дунё – фоний, прописка – боқийдир...»

1893 10:14 25.09.2019
« Орқага