Иймон

«Улар текин ва осондир!»

938

Бу дунё "ижара дунёси"дир. Биз учун абадий берилмаган, вақтинчадир. Қанчалар ўзингни бу дунёга эга деб билмагин, барибир ташлаб кетасан барини.

Дунёда йиққан мулкнинг машаққати ва сўрови бизники, лаззат ва манфаати фарзандларимизникидир. Ижара пулини биз тўлаймиз.

Биз учун ҳақиқий "мулк дунёси" охиратдир. Уни бино қилиш бугун бизнинг қўлимизда. Амалимизни гўзал қилайлик.

Ер юзида биз билан бирга яшайдиган оддий инсонлар бор. Уларда бу фоний дунёда мол ҳам, обрў ҳам, мансаб ҳам йўқ. Аммо...

Уларнинг самодаги мулклари буюкдир. Улар қилаётган зикрлар, тасбиҳлар, истиғфорлар, ширин сўзлар ва очиқ юзлар сабабли уларга қасрлар бунёд этилмоқда.

Яширин амалларни кўпроқ қилайлик. Улар текин ва осондир!

Абдулқодир Полвонов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

"Шу оқсоқ оёқларим билан жаннатга киришни истайман!"

907 03:00 23.05.2020

Унисига ҳам – алҳамдулиллаҳ, бунисига ҳам…

1248 12:00 19.05.2020

Битта узр туфайли мажусий ҳидоятга келди... 

1636 03:20 17.05.2020

Иймон заифлиги белгилари 

1208 02:20 15.05.2020

Қуш бир умматнинг мусулмон бўлишига сабабчи бўлди

1631 07:30 28.04.2020

Асл севги – Аллоҳни севмоқдир

248 06:00 22.04.2020
« Орқага