Таҳлил

Ижтимоий медиа аёлларга қандай таъсир қилмоқда?

923

Бугун дунё бўйича уч миллиард нафардан зиёд киши ижтимоий тармоқларда фаол рўйхатдан ўтган. Бу ер аҳолисининг 40 фоизини ташкил этади. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, Instagram, Facebook, Snapchat ва Pinterest каби ижитмоий тармоқларда аёллар фаол ҳисобланади.

Шундай экан, биз аёллар турли хил мавзудаги маълумотлар билан миямизни тўлдириб, қай бири фойда, қай бири зиён эканини билмаймиз ҳам.

“У таътилни қаерда ўтказганидан хабаринг борми?” “Фенди сумкасини турмуш ўртоғи олиб берибди”, “Уни уйи жуда ҳам ажойиб, мен ҳам зудлик билан уйимга ўзгартириш киритишим керак!”” Мен жуда ҳам семизман, озишим керак!”

Буларнинг барчаси биз ижтимоий тармоқларда кўрган саҳифалардан келган фикрлардир.

Ислом қийинми?

Белорусларга ўрнак бўлаётган мусулмон

Мўмин дўст-яқинларини ташлаб қўймайди 

Аксариятимиз ижтимоий тармоқларда “онгимизни захарлашга” хизмат қиладиган инсонларга эргашамиз ва бу инсонларнинг “ҳикоялари” бизнинг диний ва руҳий соғлигимизга қандай таъсир ўтказишини билмаймиз ҳам. Албатта, биз уларнинг барчасини айбламаймиз ҳам, “бу ердаги барча расмлар фильтрдан ўтган менга таъсир қилмайди, деб ўзимизни ишонтирармиз ҳам. Аммо илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, сиз кузатаётган саҳифа эгалари, хоҳ у машҳур бўлсин, хоҳ блоггер, сизнинг яшаш тарзингизга таъсир кўрсатмай қолмайди. Энг ачинарлиси шундаки, сиз уларга ўхшашни хоҳлайсиз ва сохта ҳаёт тарзини онгингизда шакиллантирасиз ва уларга ўхшаш учун барча ёлғонларни ўйлаб топасиз.

Ушбу муаммони ҳал қилиш учун психологлар, бизни онгимизни захарлайдиган инсонларга ижтимоий тармоқларда эргашмасликни тавсия этадилар.

Биз ижтимоий тармоқларда фақат ҳаётимизнинг энг ёрқин онларини жойлаштирамиз, аммо ғам ва қайғуларимизни парда ортида яширамиз.

Инсон ўзини бошқалар билан солиштириш ҳақида ҳадис ва Қуронда ҳам кўп маротаба ёдга олинган:

“Аллоҳ баъзингизни баъзингиздан афзал этган нарсаларни (ҳасад ила) орзу этманг. Эркакларга ўз касбидан насиба бор. Аёлларга ўз касбидан насиба бор. Аллоҳдан фазлини сўранг. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчи зотдир” (Қуръон 4:32).

Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: “Модомики, ҳасад қилишмаса, одамлар яхшиликда бардавом бўладилар”, деганлар. Демак, ҳасад қилишса, ораларидан яхшилик кўтарилиб, у жамиятнинг ҳалокатга дучор бўлиши шубҳасиз.

Агар яхшилаб ўйлаб кўрсак, ҳақиқатдан ҳам бизга бошқа шахсларни бугун қандай кийингани, уйини қанақа таъмир қилгани ёки қаерда ёзги таътилни ўтказгани биз учун муҳимми?

Бошқа бир ҳадиси шарифда: “Исломнинг камолотининг бир қисми бу унга тегишли бўлмаган нарсаларни тарк этишдир”, дея марҳамат қилинган.

Ҳозирда FOMO(fear of missing out), яъни ”биронта қизиқроқ нарсани ўтказиб юборишдан қўрқиш” синдироми мавжудлигини олимлар аниқлашди. Бундай ғайритабиий нарсаларни томоша қилиш орқали юрагимизга секин-аста дунё ҳаёти кириб боради ва натижада охиратни унуттиради.

“Лекин, сизлар дунё ҳаётини устун қўясизлар. Ҳолбуки, охират яхшироқ ва боқийроқдир”. (Қуръон 87: 16-17)

Шундай экан, ижтимоий тармоқларда бошқа бир инсонга эргашишдан олдин яхшилаб ўйлаб кўринг: бу инсондан қаднай манфаат оламан? Ва инсон мени диним учун қандай фойда беради?

«Эй воҳ!!! Кошки фалончини дўст тутмасам эди” (Қуръон 25:28) деб қолманг!

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам “Киши дўстининг динида бўлади” деганлар. (Ҳасан)


Ҳадийжа тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Коронавирус хавфлироқ ёки тумов?

925 11:40 28.01.2020

Болаларингиз ўзбек тилини билмайди-ку?!

443 08:00 28.01.2020

Эҳтиёж қондирилиши керак

336 17:00 24.01.2020

Олий таълимда коррупцияга барҳам бериш мумкинми? 

332 14:05 24.01.2020

Адабий таҳлил: Сув қасидаси

370 22:00 20.01.2020

Диний китоблар нима учун қиммат? Одамларнинг динга бўлган муҳаббатидан фойдаланишмоқдами? (Видео)

1112 19:51 17.01.2020
« Орқага