Таҳлил

«Ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган ички ишлар органлари фаолиятига тааллуқли материалларга ҳуқуқий муносабат» мавзусида ўтказилган матбуот анжумани

565

Сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимиз ички ишлар органлари тизимида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу жараёнда тизим фаолиятини жиноятчилик оқибатлари билан курашишга эмас, балки уни келтириб чиқарувчи омилларни ўрганиш, аниқлаш ва бартараф этишга, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани диққатга сазовордир.

Ўз навбатида, мазкур ҳаракатлар йил сайин ўзининг ижобий натижасини бериб келмоқда. Жумладан, 2019 йилнинг ўтган 9 ойи давомида содир этилган жиноятлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8 минг 899 тага ёки 25,9 фоизга камайди. Шунингдек, ушбу давр ичида республикадаги мавжуд 9116 та маҳалланинг 4518 тасида жиноят содир этилишига йўл қўйилмади.

Оила жамиятнинг – асосий бўғини. Ҳисобот даврида оила-турмуш доирасидаги низоли ҳолатларга алоҳида эътибор қаратилиб, 30837 та оиланинг мавжуд муаммолари маҳалланинг ўзида кўриб чиқилди, 22962 тасининг нотинчлигига барҳам берилди, 9281 та оила бузилишининг  олди олинди.

Ана шундай салмоқли ишлар амалга оширилаётганига қарамасдан, кейинги вақтда ички ишлар органлари фаолияти ва обрўсига путур етказувчи турли кўринишдаги хабарлар кенг тарқалаётгани айни ҳақиқат. Бу эса оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар ва фуқароларда кўплаб саволларни вужудга келтирмоқда. Айнан ушбу саволлар ва муаммоли вазиятларга барҳам бериш учун 2019 йил 17 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг анжуманлар залида “Ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган ички ишлар органлари фаолиятига тааллуқли материалларга ҳуқуқий муносабат” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бошлиғи, полковник Ш.Гиясов ва вазирликнинг бир қатор соҳавий хизматларининг раҳбар ходимлари ҳамда журналистлар, блогерлар иштирок этди.

Тадбир давомида анжуманга келган журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди. Қуйида анжуман мобайнида барчани қизиқтирган саволлар ва уларнинг жавобларини тақдим этамиз:

Блогер Хушнудбек Худойбердиев

Савол: Яқин қариндошлар ишончномасиз машина бошқариши мумкинми? Президент қарорида 1 октябрдан мумкин, дейилди. Лекин ҳозирча қонуности ҳужжатларига ўзгартириш киритилмади, тартиби тасдиқланмади. Шунга кўра, фуқароларимиз бугун яқин қариндошларининг машиналарини ишончномасиз бошқара оладими?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5816-сон Фармонига асосан, 2019 йил 1 октябрдан транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида кўрсатилган транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) ўртасида транспорт воситасидан фойдаланиш ва бошқариш тўғрисидаги ишончномани мажбурий нотариал тасдиқлаш тартибини бекор қилиш бўйича вазифа юклатилган эди. Мазкур вазифа ижросини таъминлаш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси тайёрланиб, тақдим этилган. Ушбу қарор шу кунларда тасдиқланиши ва унга асосан яқин қариндошларни аниқлаш ва суғурта полисига киритиш бўйича тартиб белгиланиши кутилмоқда.

Бугунги кунда фуқароларимиз, агарда уларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми суғурта полисига киритилган бўлса ёки суғурта полисида ҳайдовчилар сони чекланмаган бўлса, (яқин қариндошлик даражасини тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга) яқин қариндошларининг транспорт воситаларини бошқаришлари мумкин.

Савол: Орқа эшикка парда ўрнатиш масаласига ҳам тўхталиб ўтинг.

Жавоб: Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда транспорт воситаларининг орқа ён ойналарига парда ўрнатиш бўйича фуқароларнинг судларда ютиб чиққанлиги ва уларга нисбатан тузилган маъмурий баённомалар бекор қилинганлиги тўғрисида кўп хабарлар тарқалмоқда.

Ҳақиқатан ҳам, бундай ҳолатлар бор. Судлар томонидан Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида ва Бухоро шаҳрида фуқароларга нисбатан тузилган маъмурий баённомалар бекор қилинган. Бухоро шаҳар суди томонидан чиқарилган қарор юзасидан вилоят судига аппеляция шикояти берилган эди, лекин у ерда ҳам Бухоро шаҳар суди томонидан чиқарилган қарор асосли деб топилди. Ўз навбатида, фуқароларимиз ушбу ҳолатлар юзасидан хулоса қилишга шошмасликларини сўраб қоламиз. Мазкур масала юзасидан қўшимча ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Шу жумладан, маълум қиламизки, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида жорий йилнинг 31 октябрь куни матбуот анжумани ўтказилиши режалаштирилган. Ана шу матбуот анжуманида сизни қизиқтираётган мазкур саволга мутасадди ходимлардан аниқ жавоб олишингиз мумкин.

Матбуот анжумани ўтказилишининг жойи ва вақти ҳақида қўшимча равишда маълумот берамиз.

Савол: Фуқароларга паспорт ёки ҳайдовчилик гувоҳномасини исталган ҳудуддан олиш имкониятини яратиш мумкинми? Шунда Тошкент шаҳрида яшайдиган фуқаролар бошқа вилоятларга боришга мажбур бўлмасди.

Жавоб: ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларига улар вақтинчалик рўйхатдан ўтиб яшаётган ҳудудидан хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш ва олиш имкониятини яратувчи қулайлик таклиф сифатида киритилмоқда.

Ҳайдовчилик гувоҳномаларини беришнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, фуқаролар уларни доимий яшаш жойидаги ҳудудий ЙҲХБ Рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлимларидан белгиланган тартибда олишлари мақсадга мувофиқ.

Савол: Прописка режими нима учун керак? Агар хавфсизлик учун дейилса, унда, наҳотки, юртимиз осойишталигининг энг катта устуни ва гарови бўлган ички ишлар органлари мана шу Конституцияга зид бўлган прописка тартибисиз хавфсизликни таъминлай олмайди?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддасида: «Ўзбекистон Республикаси фуқароси республика ҳудудида бир жойдан иккинчи жойга кўчиш, Ўзбекистон Республикасига келиш ва ундан чиқиб кетиш ҳуқуқига эга. Қонунда белгиланган чеклашлар бундан мустаснодир», дея қайд этилган.

Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 14 сентябрдаги “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги 296-сонли Қонуни Ўзбекистон Республикаси Констутуциясига зид эмас.

Ҳозирги кунда Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳудудига доимий прописка қилиш тартибини соддалаштириш масаласи тегишли вазирлик ва идоралар билан кўриб чиқилмоқда.

Яна шуни эслатиб ўтмоқчимизки, ички ишлар органларида миграция жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида жорий йилнинг 7 ноябрь куни матбуот анжумани ўтказилиши режалаштирилган. Унда сизни қизиқтираётган мазкур ва бошқа саволларга мутасадди ходимлардан аниқ жавоб олишингиз мумкин. Матбуот анжумани ўтказилишининг аниқ жойи ва вақти ҳақида қўшимча равишда маълумот берамиз.

“Севимли” телеканали вакили

Савол: Кўп қаватли уйлар олдидаги ноқонуний тўсиқларни олиб ташлаш масаласи бўйича қандай ишлар қилинмоқда?

Жавоб: Ҳақиқатан ҳам, бугунги кунда Тошкент шаҳридаги айрим кўп қаватли уйлар олдида (умумий фойдаланиш учун мўлжалланган қисмига) 1-қаватда яшовчи фуқаролар томонидан панжара, тўсиқ ва шунга ўхшаш ноқонуний қурилмаларни барпо этиш ҳолатлари учраб турибди. Бу эса аҳолига турли ноқулайликлар туғдириши билан бирга, айрим фавқулодда ҳолатларда махсус хизмат машиналарининг ҳаракатланишида маълум қийинчиликларни туғдиради.

Кўп қаватли уйлар атрофидаги ноқонуний қурилмаларни олиб ташлаш борасида дастлаб муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 апрель куни пойтахтимизнинг Чилонзор туманига ташрифи давомида берилган топшириғи ижроси юзасидан Чилонзор тумани ҳокимлиги ҳузурида аҳоли пунктларини комплекс қуришда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари қатъий бажарилишини назорат қилиш бўйича ишчи гуруҳ тузилиб, ноқонуний қурилмаларни олиб ташлаш бўйича муайян ишлар амалга оширилди.

Бугунги кунда Тошкент шаҳрининг бошқа туманларида ҳам бу борада ҳар бир сектор раҳбари бошчилигида туман ҳокимлиги, фавқулодда вазиятлар бошқармаси, ички ишлар органлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари ва бошқа мутасадди идоралар ходимлари билан ҳамкорликда кўп қаватли уйлар атрофи ўрганилиб, ноқонуний қурилмаларни олиб ташлаш ишлари ташкил этилган.

Бундан ташқари, ноқонуний қурилмалар тўғрисида келиб тушган фуқароларнинг мурожаатлари асосида ҳам ўрганиш ишлари йўлга қўйилган. Кўп қаватли уйлар олдида ноқонуний тўсиқларни олиб ташлаш борасида мурожаатлар бўлган тақдирда, туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тўсиқларни олиб ташлаш чоралари кўрилмоқда.

“Azon.uz” ахборот портали вакили

Савол: Шахсини тасдиқловчи ҳужжат фуқаронинг ёнида бўлмаса, ички ишлар органи ходими уни ИИБга олиб боришга ҳақлими?

Жавоб: Агарда патруль-пост хизмати ходими патруль йўналишида хизмат олиб бораётган вақтида хизмат ҳудудида жиноят содир этилганлиги, жиноят содир этган шахснинг шахси номаълумлиги тўғрисида хабар келиб тушса, ходим жиноятни «иссиқ изида» фош этиш мақсадида фуқарони ёнида шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлган тақдирда ҳам, гумон қилинувчи сифатида ички ишлар органлари идорасига олиб боришга ҳақли.

Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрда қабул қилинган “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси 13-хатбошисида жиноятларни содир этишда гумон қилинаётган шахсларни, шунингдек, ўзига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси тайинланган шахсларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ушлаш, ички ишлар органларига олиб бориш ва қамоқда сақлаш мумкинлиги кўрсатиб қўйилган. Ўз навбатида, шахсига аниқлик киритиш мақсадида ички ишлар бўлимига олиб борилган фуқароларни 3 соатдан кўп ушлаб туриш мумкин эмас. Агар масала маъмурий ҳуқуқбузарлик билан боғлиқ бўлса, ушбу фуқаро бир суткадан ошмаган вақт давомида ушлаб турилади.

Таъкидлаш керакки, ички ишлар органлари ходимлари йил охирига қадар махсус планшетлар билан таъминланади. Ушбу лойиҳа амалга ошганидан сўнг фуқароларнинг шахси уларнинг бармоқ излари орқали аниқланади ва уларни ички ишлар бўлимига олиб боришга ҳожат қолмайди.

Савол: Ходим пенсияга чиқишига қисқа муддат қолганда қандайдир салбий ҳаракати туфайли ишдан бўшатилса, у ички ишлар органлари пенсиясидан маҳрум бўлади. Ушбу ҳолат қайта кўриб чиқилиб, бошқачароқ мезонни қўлласа бўладими? Бу бўйича қандай ишлар олиб борилмоқда?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сонли “Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, пенсия олиш ҳуқуқини берадиган хизмат муддати календарь ҳисобида йигирма йилни ташкил қилиши белгиланган.

Шу билан бирга, хизмат муддати йигирма йилга етмасдан хизматдан бўшатилган ходимлар, келгусида бошқа ташкилот ва идораларда меҳнат фаолиятини давом эттирган тақдирда, уларнинг ички ишлар органларида хизмат қилган даврлари иш стажларига қўшиб ҳисобланади.

Савол: Биламизки, вақтинча ёки жазо муддатини ўтаётган колониядаги маҳбуслар ибодат қилиши учун шароит яратиб берилади. Ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ходимлар иш вақти ибодат пайтига тўғри келиб қолса, ибодатни амалга оширишнинг имкони борми?

Жавоб: Фуқароларга қандай ҳуқуқлар берилган бўлса, ички ишлар органларига ҳам шундай ҳақ-ҳуқуқлар берилган. Аммо шуни таъкидлаб ўтиш керакки, ички ишлар органлари фаолиятининг ўзига хос хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, масалан, навбатчилик вақтида ёки постда турганида, хизмат жойини ташлаб кетишга йўл қўйилмайди.

Савол: Автомашина орқа ойнасига парда қўйганлиги учун муқаддам жаримага тортилган фуқаро тайёрланаётган янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича автомашина орқа ойнасига парда тутганлик учун жавобгарлик назарда тутилмаса, ўша фуқарога компенсация тўланадими?

Жавоб: Бу борада шошмасликни сўрардик. Чунки парда масаласида ҳали аниқ бир хулосага келингани йўқ.

Илгари маълумот берганимиздек, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 августдаги 646-сонли “Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 4-банди ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 126-моддасига ўзгартириш киритиш юзасидан қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, бир вақтнинг ўзида 2019 йил 2 октябрь куни Ягона интерактив давлат хизматлари порталига (regulation.gov.uz) жамоатчилик ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг фикрларини олиш мақсадида жойлаштирилди.

Айни вақтда жамоатчилик ва масалага бефарқ бўлмаган фуқароларнинг фикр-мулоҳазалари Ички ишлар вазирлиги томонидан тўлиқ ўрганилмоқда. Албатта, бунинг натижасида кодексга ўзгартириш киритиш ёки унинг муҳокамадан ечилиши тўғрисида хулоса қилинади.

«Маҳалла» газетаси вакили

Савол: Тошкент шаҳридаги кузатув камералари ўрнатилмаган чорраҳалардаги, шунингдек, пиёдалар учун мўлжалланган йўлакларда ҳайдовчилар томонидан содир этилаётган қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича қандай ишлар амалга оширилаяпти?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлдаги «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга чек қўйишнинг, назоратнинг юқори самарадорлигини таъминловчи йўл ҳаракатини автоматлаштирилган тарзда тартибга солиш, видеокузатув ва йўл ҳаракати қоидалари бузилишини қайд этиш тизимларини, бошқа техник воситаларни, аввало, вилоят марказларида янада кенгайтириш йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланди.

Маълумки, 2017 йил 15 март кунидан Тошкент шаҳрида жорий этилган Йўл ҳаракатини бошқаришнинг компьютерлаштирилган тизими томонидан қайд этилган қоидабузарликлар учун жаримага тортиш механизми ишга туширилди. Тизимнинг жорий этилиши, шубҳасиз, пойтахт кўчаларида қоидабузарликлар ҳамда йўл-транспорт ҳодисалари сонининг камайишига ўзининг ижобий таъсирини ўтказди.

Тизим пойтахтимизнинг транспорт воситалари оқими кўп бўлган 115 та чорраҳасини ўз ичига олган бўлиб, қоидабузарликларни автоматик тарзда қайд этмоқда. Ҳозирги кунда мазкур тизимни кенгайтириш, тизимга кирган чорраҳалар сонини 400 тага етказиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, Нукус, Наманган, Андижон, Навоий ва Бухоро шаҳарларида автоматлаштирилган тизимлар жорий этилиб, яна бир қатор вилоят марказларида ҳам бу каби тизимларни жорий этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 октябрдаги “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида инвестициявий лойиҳани амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, Германиянинг «ATLAS International» компаниялар гуруҳи томонидан Андижон, Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳудудларида йўл ҳаракати қоидалари бузилишини фото-видеофиксация қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш бўйича давлат-хусусий шериклик шартлари асосида инвестициявий лойиҳа амалга оширилмоқда.

Масаланинг яна бир томонига тўхталадиган бўлсак, автоматлашган тизимлар томонидан аниқланаётган қоидабузарликлар салмоғи кун сайин ортиб бормоқда. Мисол учун, 2018 йилнинг 9 ойи давомида автоматлаштирилган тизимлар томонидан 599431 та қоидабузарлик қайд этилган бўлса, жорий йилнинг 9 ойида бу рақам 893995 тани ташкил этди.

Савол: Тошкент шаҳридаги тирбандликлар мавжуд бўлаётган кўчаларда йўл-транспорт ҳодисалари рўй беришининг олдини олиш борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Жавоб: Тошкент шаҳрида 2017 йилнинг 15 март кунидан бошлаб 115 та чорраҳада ҳаракат хавфсизлигини компьютерлаштирилган бошқарув тизими ишга туширилган бўлиб, хозирги кунда пойтахтнинг бошқа чоррахаларига кузатув камера ўрнатиш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Бошқармада мавжуд бўлган, ЙПХ ходимлари томонидан хизматда фойдаланилган жами 53 та (жумладан, “Визир” русумли 10 та, “Арена” русумли 2 та, “КРИС – П” русумли 2 та, “Искра – видео” русумли 39 та) мобиль фоторадарлардан фойдаланишга чек қўйилди.

Шунингдек, 38 та стационар ва 5 та мобиль фоторадар “муляж”лари харид қилиниб, профилактик ишларни таъминлаш мақсадида пойтахт кўча ва йўлларига ўрнатилди. Йўл-транспорт қоидаларини бузганлик учун белгиланган жарималар тўлиқ ундирилишини таъминлаш мақсадида ЙҲХБ ҲХКБТ ва МАБнинг КААТ компьютерлаштирилган тизимларини прокуратура ҳузуридаги МИБ маълумотлар базаси билан интеграция қилиш ишларини якунлаш чоралари кўрилмоқда.

Йўл ҳаракатини ташкил этиш йўналиши: хорижий давлатларнинг илғор тажрибаларини жорий этиш борасида инвесторлар, жумладан, Туркия давлатининг транспорт соҳасидаги “Калён Улаш Терма” корхонаси мутахассислари жалб этилган ҳолда, Тошкент транспортини тубдан такомиллаштириш бўйича 2019-2030 йилларга мўлжалланган концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш учун мутасадди идора ва ташкилотлар билан келишилмоқда.

 

Бундан ташқари, Словакия ва Беларусь Республикаси мутахассисларини жалб этган ҳолда, Тошкент шаҳрининг бир қатор кўчаларига синов тариқасида замонавий йўл белгилари ўрнатилиб, йўл чизиқлари чизилмоқда.

Таҳлилларга кўра, оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисалари асосан куннинг қоронғи вақтида, айниқса, кўча ва йўлларнинг ёритилмаган қисмида содир этилади. Бунинг олдини олиш мақсадида 68,5 км. масофага эга бўлган Тошкент автомобиль ҳалқа йўлининг ёритилмаган 12,3 км.нинг 11,8 км. қисми тўлиқ ёритилди. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 майдаги 377- сонли ва 30 августдаги 701-сонли қарорларига мувофиқ, ҳар ҳафтанинг жума куни “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни” ва ҳар ойнинг учинчи жума куни “Автомобилсиз кун” тадбирлари ўтказилмоқда.

“Новости Узбекистана” ахборот сайти вакили:

Савол: Ташқи мигрантлар масаласига қандай эътибор қаратиляпти? Хорижий давлатларга ишлаш учун чиқиб кетган фуқаролар орасида алданиб қолган, қулликка тушиб қолган ҳамюртларимиз ҳақида қандай хабарлар келиб тушмоқда? Уларнинг масаласига қай тартибда ёндашилмоқда?

Жавоб: Хабарингиз бор, хорижга ишлаш учун чиқиб, қулликка тушиб қолган шахслар ва уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишга давлатимиз раҳбари ҳамда ҳукуматимиз томонидан катта эътибор қаратилмоқда. Бу бўйича комиссия тузилган бўлиб, Ташқи меҳнат агентлиги томонидан юртимиздан хорижга ишлаш учун кетаётган фуқароларни ҳунарга ўргатиш ва тил ўргатиш юзасидан ишлар ташкил этилмоқда.

Агарда қулликка тушиб қолган ёки оғир аҳволда бўлган фуқаролар Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилмоқчи бўлса, Одам савдоси ва ноқонуний миграция бошқармасининг “Долзарб алоқа” номли боғланиш тармоғи бор. Яъни, +99899 311-01-01 телефон рақами, ушбу рақамга дунёнинг исталган мамлакатидан қўнғироқ қилиб ёки СМС хабари орқали алоқага чиқиш мумкин. Бундан ташқари, ушбу рақамга ижтимоий тармоқларда ҳам саҳифалар ва аккаунтлар очилган.

Агарда фуқаро бизга мурожаат қилса, зудлик билан тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида иш олиб борамиз. Ички ишлар вазирлиги асосан фаолиятини мамлакат ичида олиб боргани боис бизга Ташқи ишлар вазирлиги, бир қатор давлат ва нодавлат ҳамда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда мурожаат қилган фуқаронинг ҳолати ўрганиб чиқилиб, ҳақиқатдан ҳам, ушбу фуқаро қулликка тушиб қолган бўлса, унга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади.

Блогер Отабек Жўраев

Савол: Хорижда вафот этган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини мамлакатимизга олиб келинишида нима учун муаммолар кузатилмоқда?

Жавоб: Биламизки, вафот этган шахсни олиб келишда асосий муаммо моддий маблағга бориб тақалади. Шунинг учун ҳам ушбу масалада муаммо бўлмаслиги учун Меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилган.

Жасадларни олиб келиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 713-сонли қарорининг 3-бандида аниқ белгилаб қўйилган. Жумладан, вафот этган фуқароларнинг жасадларини, шунингдек, хорижда меҳнат фаолияти вақтида оғир тан жароҳати олган фуқароларни олиб келиш харажатлари юқорида айтиб ўтилган жамғарма ҳисобидан амалга оширилади.

“Qalampir.uz” сайти вакили

Савол: Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани Жаслиқ посёлкасида жойлашган ихтисослаштирилган жазони ижро этиш колониясини тугатиш тўғрисида Президент қарори чиққан эди. Мазкур колония ёпилди, аммо ўша жойда жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар қаерга юборилганлиги ҳақида маълумот берилмади, уларнинг тақдири нима бўлди?

Жавоб: Сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида кенг кўламли институционал ислоҳотлар ўтказилди, инсон ҳуқуқлари, қамоққа олинган шахслар ва маҳкумларга қулай шарт-шароитлар яратилиши, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш, диний ва сиёсий қарашларидан қатъи назар, уларнинг ҳуқуқларига риоя қилиниши соҳасидаги халқаро мажбуриятларнинг тўлиқ бажарилишига йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди. Мазкур тадбирлар бугунги кунда ҳам изчил давом эттирилмоқда. Бунга айнан Жаслиқ қўрғонида жойлашган 19-сонли жазони ижро этиш колониясининг ёпилиши яққол мисол бўла олади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 август кунидаги ПҚ-4414-сонли қарорига асосан, Жаслиқ қўрғонида жойлашган 19-сонли ЖИЭК фаолияти тугатилди. Ушбу колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар суд томонидан белгиланган тартиб турига мувофиқ равишда, имконият даражасида озодликдан маҳрум этилгунига қадар яшаган манзилига яқин бўлган ҳудудда жойлашган бошқа жазони ижро этиш колонияларига 1 ой муддат ичида юборилиши таъминланди. Яшаш манзилига яқин ҳудудда жойлашган ЖИЭМларга юборилиши маҳкумларнинг оила аъзолари ва яқинларининг мушкулини осонлаштириб, уларнинг маблағи ва вақтини тежаш имконини яратди.

Маҳкумларнинг қаерга юборилганлигига тўхталадиган бўлсак, амалдаги қонунчиликка асосан маҳкум бир муассасадан бошқасига ўтказилган ҳолларда, бу ҳақда унинг яқин қариндошлари ва ҳукм чиқарган суд хабардор қилинади. Бу ҳақда кенг жамоатчиликка маълумот тақдим этилмайди.

Савол: Ҳозир мазкур колония бино ва иншоотларидан қай мақсадда фойдаланилмоқда?

Жавоб: 19-сонли Жазони ижро этиш колониясининг бинолари, иншоотлари ва мавжуд мол-мулклари юқоридаги қарорга асосан, Нукус шаҳрида жойлашган Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 2-сонли тергов ҳибсхонаси балансига берилган бўлиб, бугунги кунда фойдаланишда эмас.

Савол: Ўтган галги брифингда мазкур колония биносига журналистлар иштирокида пресс-тур ташкил этиш юзасидан таклиф берилганди, натижаси ҳақида маълумот берсангиз.

Жавоб: Бу масала режамизда мавжуд, аниқ вақти ва иштирокчиларни аниқлаштириб, яқин кунларда маълумот берилишини маълум қиламиз.

Биз мазкур муассаса фаолияти билан боғлиқ халқ тасаввуридаги жазони ўташ жойи эмас, балки инсон учун зарур бўладиган барча зарур шарт-шароитлар яратилган жой бўлганлигини кўрсатиш ниятидамиз.

Фақатгина ушбу колония Нукус шаҳридан 300 км., Қўнғирот тумани марказидан 180 км. узоқликдаги Жаслиқ қўрғонида жойлашган бўлиб, маҳкумлар ва уларнинг яқин қариндошлари учун ноқулайликларни туғдираётган эди. Иккинчидан, иқлими, қишда қаҳратон совуқ, ёзда жазирама иссиқ эди.

Бугун колония ёпилди. Бу мамлакатимизда қонунийлик, инсонпарварлик ва адолат тамойилларига мос одил сиёсат олиб борилаётганидан далолатдир.

“Ўзбекистон овози” газетаси вакили

Савол: Тошкент шаҳридаги реабилитация маркази (халқ тилидаги Панелний)га фуқаролар қай тартибда олиб борилади ва у ерда ушбу фуқароларга нисбатан жисмоний тазйиқ ўтказиладими?

Жавоб: Муайян яшаш жойига эга бўлмаган фуқароларни шахсига аниқлик киритиш мақсадида реабилитация марказига олиб бориш Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 апрелда қабул қилинган 309-сонли қарорига асосан амалга оширилади. Ўз навбатида, муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига қабул қилиш учун маъмурий суднинг ажрими асос ҳисобланади. Судлар томонидан фуқарони реабилитация марказига юбориш қарори Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 24-боби 190-моддасига асосан чиқарилади.

Ўзбекистон Республикаси Қонунлари ва қонуности норматив ҳужжатларига мувофиқ, ички ишлар органи ходимлари томонидан реабилитация марказларига жойлаштирилган шахсларга нисбатан руҳий ва жисмоний тазйиқлар ўтказилиши ман этилади. Ушбу тартиб прокуратура органларнинг қатъий назорати остида амалга оширилади.

Савол: ОАВ учун мазкур реабилитация маркази иш фаолиятини ўрганишга доир пресс-тур ташкил этишнинг иложи борми?

Жавоб: Албатта, бундай тадбир ташкил этишга ҳеч қандай тўсиқ йўқ. Бу масала ўрганилиб чиқилиб, сизга яқин кунларда маълумот берилади.

Блогер Санобар Қулмуродова

Савол: Фуқароларнинг мурожаатлари нега туман миқёсида ҳал қилинмасдан, юқори турувчи идораларга ҳал этиш учун юборилади? Наҳотки, фуқароларнинг шикоятларини жойларда ҳал этишнинг иложи йўқ? Ахир, уларнинг ечилмаган масалалари бўйича ижтимоий тармоқларда чиқишлар қилиши мамлакатимиз шаънига путур етказади-ку!

Жавоб: “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига асосан, қарорлари ёки ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан ёзилган мурожаатлар ушбу бўлинмаларга юборилиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилган. Шу сабабли, туман-шаҳар ички ишлар органларидан ёки улар томонидан қабул қилинган қарорлардан норози бўлиб йўлланган мурожаатлар ёхуд мурожаат муаллифлари талабларини инобатга олиб, бевосита вазирлик таркибий бўлинмалари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ, вилоятлар ИИБлари томонидан кўриб чиқилиб, ҳал қилинади.

“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 1-моддасига асосан, ушбу Қонун кўриб чиқиш тартиби маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги, фуқаролик процессуал, жиноят-процессуал, жиноят-ижроия, иқтисодий процессуал қонун ҳужжатлари ва бошқа қонунлар билан белгиланган мурожаатларга нисбатан татбиқ этилмаслиги белгиланган.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят процессуал ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекслари талаблари асосида кўриб чиқилиб, тегишли процессуал қарор қабул қилиниши лозим бўлган мурожаатлар бевосита туман-шаҳар ички ишлар органлари томонидан кўриб чиқилиб, қонуний қарор қабул қилинади. Албатта, ҳеч бир мурожаатни жавобсиз қолдирилмайди.

Шухрат Латипов, информационный портал Gazeta.uz

Вопрос: Недавно слушатели месячных курсов повышения квалификации выступили против выхода на сбор хлопка. Министерство прокомментировало ситуацию и добавило, что позже даст разъяснение. Есть ли информация по этому поводу?

Ответ: Ранее на сайте министерства мы разместили информацию по данному случаю. Была осуществлена соответствующая проверка. В результате за нарушение внутреннего распорядка ряд сотрудников были привлечены к дисциплинарной отвественности.

Аля Загрутдинова, радиостанция Maxima

Вопрос: Недавно на сайте МВД появилась информация о гражданах Республики Камерун, задержанных в связи с мошенничеством. Хотелось бы узнать конкретнее: какое это было преступление, каково количество пострадавших, на какой стадии  находится расследование?

Ответ: Ранее нами в СМИ сообщалось об аресте граждан Республики Камерун. В данное время Следственным департаментом при МВД возбуждено уголовное дело по ст. 168 УК Республики Узбекистан в отношении граждан Республики Камерун которые подозреваются совершении мошенничестве. Гражданам данного иностранного государства было предъявлено обвинение, избрана мера пресечения в виде заключения под стражу. Более подробную информацию по данному делу мы можем предоставить по окончанию следственных действий.

Вопрос: Недавно ГУВД г. Ташкента опубликовало сообщение о пропаже в Кашкадарьинской области 14-летней девушки. После этого появилась информация о том, что в этом регионе пропали более десяти девушек приблизительно того же возраста. Не могли бы вы подтвердить или опровергнуть эту информацию?

Ответ: Действительно, ГУВД г. Ташкента 11 сентября 2019 года опубликовало информацию о пропаже 14-летней Раззоковой Севинч Абдурасул кизи, 2005 года рождения, проживающей в Шахрисабзском районе Кашкадарьинской области, которая 22 июня этого года вышла из дома и не вернулась. Данная информация была опубликована по просьбе Кашкадарьинских коллег в связи с тем, что в последний раз ее видели в городе Ташкенте. До сегодняшнего дня не установлено местонахождение девушки. Поиски продолжаются. Что касается озвученных фактов о пропаже других девушек, то это недостоверная информация.

Юлия Оченко, канал Uzreport TV

Вопрос: По указанной в пресс-релизе статистике видно, что количество преступлений по сравнению с прошлым годом уменьшилось. Однако не сказано, какие конкретные меры способствовали этому. Хотелось бы узнать, что повлияло на уменьшение количества преступлений, какие нововведения содействовали этому?

Ответ: Выдвинутая Президентом Республики Узбекистан «Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017–2021 годах» предусматривает совершенствование системы противодействия преступности и профилактики правонарушений, в том числе усиление организационно-практических мер по борьбе с экстремизмом, терроризмом и другими формами организованной преступности.

Отдельное внимание в повседневной деятельности органов внутренних дел обращено на их сближение с народом, для чего кардинально пересмотрена система территориальных органов внутренних дел, дислоцированных соразмерно численности населения. Так, за счет сокращения 70 процентов от численности аппаратов управления Министерства и управлений внутренних дел областного звена количество личного состава низовых органов внутренних дел увеличено в четыре раза. В частности, посредством создания свыше 210 отделов органов внутренних дел обеспечено обслуживание ими территории 5–6 махаллей – в городских условиях, а также в радиусе 15–20 км – в сельской местности.

В целях обеспечения нагрузки на одного инспектора профилактики правонарушений приходится до 2,5 тысячи человек в городских условиях и 5 тысяч – в сельской местности. Инспектора профилактики освобождены от несвойственных им функций. Для улучшения условий их труда и быта выделено около 7000 служебных домов, автомобили приобретаются на основе льготных кредитов. Кроме того, для обеспечения повседневной координации служебной деятельности в низовых органах внутренних дел в звене районных (городских) подразделений дополнительно введены должности заместителя начальника по вопросам молодежи и начальника организационного отделения.

В результате сформирована система компактных и мобильных органов внутренних дел, способных действенно влиять на криминальную ситуацию непосредственно в махаллях.

Так, если в 2016 году количество махаллей, в которых не было допущено преступлений, составило 853 или 9,5 %, то в 2017 году таких махаллей стало 1030 или 11,5 %, а в 2018 году – 2301 или 25 % (за 9 месяцев 2019 года – 4518). В целях надежного обеспечения общественной безопасности с июля 2018 года в столице, а с сентября 2018 года – во всех областных центрах, организована трехсменная патрульная служба.

Патрульная служба, в соответствии с анализом преступлений, работает  в три смены – дневное, вечернее и ночное время. Для обеспечения постоянного слежения за оперативной обстановкой и координации усилий патрульных нарядов в общественных местах установлено свыше 250 тысяч камер видеонаблюдения.

Поэтапно внедряются геоинформационные карты, отражающие криминальную ситуацию в разрезе махаллей, внедрение которых началось в городах Бухаре, Самарканде и Намангане. Непосредственное управление силами и средствами патрулирования осуществляется с помощью мобильных пунктов управления на базе автобусов, переносных будок патрульно-постовой службы, оборудованных специальными устройствами для распознавания лиц и средствами связи.

Для осуществления патрулирования труднодоступной территории сотрудники патрульно-постовой службы обеспечены свыше 200 мотоскутерами.

В целях неукоснительного обеспечения уголовно-процессуальных норм, своевременного, полного и объективного расследования преступлений был образован Следственный департамент при Министерстве и его нижестоящие подразделения при территориальных органах внутренних дел.

В ходе реформ отдельное внимание обращено на обеспечение безопасности дорожного движения, для чего порядка 70 % сотрудников дорожно-патрульной службы закреплены за территорией районов (городов).

Для оказания помощи водителям, попавшим в трудную ситуацию, созданы специальные формирования «Эзгуллик патрули».

В деле предупреждения преступности особая роль отведена работе с ранее судимыми лицами, обеспечению их полноценной социальной адаптации, направленной на становление их достойными членами общества.

В этих целях кардинально пересмотрена система исправления лиц, ориентированная на адресную работу по перевоспитанию заключенных и привлечение их к труду, для чего осуществляется поэтапная модернизация производственных мощностей в учреждениях исполнения наказаний.

Наряду с этим, отдельное внимание в вопросах обеспечения безопасности уделяется организации непрерывной службы, призванной создать безопасные условия для проведения досуга наших граждан и зарубежных гостей нашей страны.

В этих целях в таких городах, как Ташкент, Бухара, Самарканд, Хива, Шахрисабз, а также в Сурхандарьинской и Ташкентской областях созданы подразделения по обеспечению безопасного туризма.

За незначительный срок этими подразделениями была обеспечена безопасность свыше 200 иностранных делегаций и более 7 млн туристов, посетивших Узбекистан. Обеспечение безопасности туристов осуществляется с использованием современных технических средств, оборудованных интеллектуальными средствами слежения за обстановкой автобусами, специальными легковыми автомобилями, мотоциклами, скутерами, сегвеями и иными средствами.

АОКА ахборот хизмати ходими Дилноза Қурбонова

Савол: Тошкент шаҳридаги йўлларда кузатилаётган тирбандликларни бартараф этиш юзасидан олиб борилаётган ишларга тўхталсангиз.

Жавоб: Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан ҳар куни эрталаб 07:30дан 10:00гача, кечки 18:00дан 20:00гача вақт оралиғида тирбандлик юзага келиши мумкин бўлган йирик чорраҳаларда ЙПХ инспекторлари жезл ва хуштак ёрдамида регулировка ишларини амалга оширишмоқда. Асосий мақсад пойтахт ҳудудида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишдан иборатдир.

ИИВ Ахборот хизмати

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Соқол қўйган йигитни мазах қилган ИИБ ходими ишдан бўшатилди

3678 10:11 11.11.2019

Вилоят ИИБ бошлиғи уюштирган бўҳтон 25 йил деганда фош бўлди

2250 12:15 09.11.2019

«Маҳкумлар кун тартибини бузмаган ҳолда намоз ўқишлари мумкин»

4199 16:35 05.08.2019

Тошкент вилояти ИИБ тизимида эксперимент: Тузилмалар мақбуллаштирилиб, 86 фоиз ходимларни қуйи бўғинга туширилади

658 14:13 01.06.2019

Шавкат Мирзиёев МДҲ давлатлари ички ишлар вазирликлари ва идоралари раҳбарларини қабул қилди

348 14:00 31.05.2019
« Орқага