Илм

Икки буюк имомнинг онаси: «Иккингиз ҳам бирор коримга ярамадингиз»

4363

Имом Муҳаммад Ғаззолий билан Аҳмад Ғаззолий ака-ука бўлганлар. Ёшлик чоғларида оталаридан етим қолиб, оналарининг тарбиясида униб-ўсганлар. Китобларда бу икки фарзанднинг оналари ҳақида ажойиб бир нақл ёзиб қолдирилган.

Оналари фарзандларига шундай тарбия бериб, уларни яхшиликлар сари етакладики, натижада уларнинг ҳар иккиси етук олим бўлиб етишдилар. Ака-укаларнинг табиатлари бир-биридан фарқ қилар эди. Имом Муҳаммад Ғаззолий кўп вақтларини воизлик, хатиблик ва имомликда ўтказар эдилар. У кишининг укалари ҳам яхши олим инсон эди. Лекин масжидга чиқмас, ўзи ёлғиз намоз ўқир эди. Бир куни Имом Муҳаммад  Ғаззолий оналарига:

“Онажон, одамлар менга “Сен катта воиз, хатиб ва имом бўлсангу, уканг ортингда намоз ўқимаса”, деб эътироз билдиришмоқда. Сиз укамга айтинг, менинг ортимда туриб, намоз ўқисин”, дедилар.

Она кичик ўғлини чақириб, насиҳат қилди. Эртаси куни Аҳмад Ғаззолий акасининг ортида намоз ўқиш учун борди. Лекин бир ракатни ўқиб бўлгач, иккинчи ракатда жамоатдан ташқарига чиқиб, намозни ёлғиз ўзи ўқиди.

Имом Муҳаммад Ғаззолий намозни ўқиб бўлгандан сўнг қаттиқ тушкунликка тушиб, уйга ғамгин ҳолда қайтдилар. Оналари ўғлига:

“Ниҳоятда паришонхотир кўринасиз?” деди. Имом Муҳаммад  Ғаззолий:

Онажон, укам масжидга бормаса яхши бўлар экан. У бир ракат ўқиганидан кейин жамоатдан чиқиб, ёлғиз ўзи намоз ўқиди”, дедилар. Она кичик ўғлини чақириб:

“Ўғлим, нега бундай қилдингиз?” деб сўради. Шунда Аҳмад Ғаззолий:

“Мен унинг ортида намоз ўқиётган эдим. Биринчи ракатни яхши адо қилди. Иккинчи ракатда унинг эътибори Аллоҳ таоло томонидан бошқа томонга бурилди. Шунинг учун жамоатдан ташқарига чиқиб, алоҳида намоз ўқидим”, деди. Оналари катта ўғлидан бунинг сабабини сўради. Имом Муҳаммад  Ғаззолий:

«Онажон, укам жуда тўғри айтди. Мен намоздан олдин бир фиқҳий китобни ўқиб, нифоснинг нозик масалаларига шўнғиб кетган эдим. Намозга киришганимдан кейин биринчи ракатни Аллоҳга тўлиқ таважжуҳ билан адо қилдим. Иккинчи ракатда хаёлимга нифос масаласи келиб, бир оз зеҳнимни банд қилди. Шунинг учун мендан ушбу хатолик ўтди», дедилар. Шунда  оналари чуқур нафас олиб:

“Афсус, иккингиз ҳам менинг бирор коримга ярамадинглар”, деди.

Оналари гапларидан икки ака-ука жуда ғамгин бўлишди.

 “Хато мендан ўтди. Бундай қилмаслигим керак эди. Онажон, мени кечиринг”, деди катта ўғли.  Кичик ўғли эса:

“Бу нарса менга кашф бўлгани (кўрингани) учун намозни бузган эдим.  Қандай қилиб мен сизнинг бирор корингизга ярамаган бўламан?” деди. 

Оналари:

“Сизлардан бирингиз намозда туриб олиб, нифос масаласини ўйласа, иккинчингиз ортида туриб, унинг дилини кузатиб турса. Сизлардан бирортангиз ҳам намозда Аллоҳ таолога таважжуҳ қилмабсиз. Шу боис «Иккингиз ҳам менинг бирор коримга ярамадинглар», деб айтдим”, дедилар.

Тасаввуфнинг нозик қирраларини тушунтириб берадиган даражада илмли  бўлган бундай онадан  мана шундай етук фарзандлар дунёга келган. 

Мавлоно Зулфиқор Нақшбандий 

Абдуманнон Жаъфар таржимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Имомларнинг маоши нима бўляпти?

1813 19:30 29.06.2020

Имомлик: лавозимми ёки вазифа? (давоми)

1394 21:00 20.06.2020

Карантин пайти имомларимиз қийналиб қолмадиларми?

2374 08:00 18.06.2020

Хайрли ташаббус: туман ҳокими имомларга ер ва дон берди

1333 12:00 17.06.2020

Улар вақтдан ўтиб кетишган

1909 06:00 28.04.2020

Италия имомлари Рамазон ҳақида фикр билдиришди

1092 12:40 25.04.2020
« Орқага