Янгиликлар

Икки карра Европа чемпиони Исломни қабул қилди

12180

Оғир атлетика бўйича 2018 ва 2019 йилларда Европа чемпиони, латвиялик оғир атлетикачи Ребека Коха ўзининг мусулмон бўлганлигини эълон қилди.

22 ёшли спортчи мухлисларидан унинг қарорини ҳурмат қилишни ва яланғоч тана қисмлари кўринадиган фотосуратларини энди чоп этмасликни сўради. Коха Инстаграмдаги барча фотосуратларни олиб ташлади ва ҳижобда бўлган фақат битта фотосуратини қолдирди.

“Мен ҳаётимда энг муҳим қарор қабул қилдим. Мен бахтли ва миннатдорман, деб айта оламан. Тўғри иш қилганимга аминман.

Мен сўраган ягона нарса - бу ҳурмат. Агар айтадиган яхши гапингиз бўлмаса, гапирмаганингиз яхшироқ бўлади.

Бугун мен учун алоҳида кун, чунки мен мусулмон бўлдим. Мен шаҳодат калимасини айтдим ва Исломни қабул қилдим. Шу дақиқадан аминманки, менинг ҳаётимда янги, гўзал қисм бошланади.

Шу муносабат билан сиздан сочларим, қўлларим, бўйинларим ва оёқларим кўринадиган фотосуратларни нашр қилмаслигингизни ёки тарқатмаслигингизни сўрайман", деб ёзди Коха.

Шу йил бошида Коха қатарлик диск отувчи Муҳаммад Иброҳим Муозга турмушга чиқмоқчи экани маълум бўлди.

BB.lv: Латвийская тяжелоатлетка Ребека Коха стала мусульманкой

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Латвияга COVID-19 Ўзбекистондан олиб келингани аниқланди

2279 14:30 27.07.2020

Муслим Климович: Латвия мусулмонлар мамлакатига айланмоқда

4822 20:48 23.07.2020

Латвия Ўзбекистон фуқароларини Полшадан олиб келяпти

1703 07:59 10.07.2020

Брайл ёзувида чоп этишга мўлжалланган кичик босмахона очилди

714 12:38 16.10.2018

Латвиялик кутубхоначилар Ислом билан қизиққанларни кузатади

1159 08:00 12.01.2018
« Орқага