Икки минг нафар этник қозоқ Шинжонни тарк этади

08:30 11.01.2019 1052

Қозоғистон расмийларининг маълум қилишларича, Пекин икки мингдан ортиқ этник қозоққа Хитой фуқаролигидан чиқиб, Хитойнинг Шинжон-Уйғур минтақасини тарк этишга рухсат берди, дея хабар беради ”Associated Press” агентлиги.

ЎзА'нинг хабар беришича, Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги тарқатган баёнотида ўтган ойда Қозоғистон матбуотида тарқатилган хабарларни тасдиқлаган. ОАВда тарқатилган хабарда Пекин икки мингдан ортиқ этник қозоқни Хитойдан чиқиб кетишига розилик бергани таъкидланган эди.

ТИВ баёнотида таъкидланишича, улар Қозоғистонга келишлари билан Қозоғистон фуқаролигини олиш борасида мурожаат қилишлари ёки мамлакатда яшашлари масаласида ҳужжатларни расмийлаштиришлари мумкин.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!