Илм

Икки тоифа инсонга... таассуф ва шайтоннинг зурриёдлари

1420

Кўплар афсус қилганидек мен ҳам икки синф инсондан афсусландим:

1. Қалбида ҳислари қайноқ, Аллоҳга бўлган рағбати чуқур, кўринишда Расулуллоҳни севади, аммо китоб ва суннатдаги аҳкомларга кўзи ўтмайди. Улардан билими оз, билмагани кўп. Ана шу билган озгина илмига ҳам таассуб қилади. У ўзини тўғри йўлда ҳамда Аллоҳ ва Расулига муҳаббатли деб билади. Эҳтимол у буларни бошқаларда топмагандир ёки сезмагандир.

2. Ақли закий, илми кенг, сўзлари балоғатли, аксар шаръий ҳукмларда тўғрисини билади, талаб қилинган ибодатларни чиройли адо қилади. Аммо нафаси совуқ, қўпол, қалби қаттиқ, қаттиқ танбиҳ бериш учун бошқаларнинг тойилишини кутиб тургандай гўё. Ўзига берилган ҳақ идроки ва китоб-у суннатдаги билими сабаб кибрда.
   
   Муҳаммад Ғаззолий
 

Имом Жалолиддин Суютий айтдилар:

Агар ёш болалардаги беш хислат катта ёшлиларда бўлганида эди, улар валий, яъни Аллоҳнинг дўстлари мақомига эришган бўлишар эди.

1. Ёш болалар ризққа эътибор беришмайди.
2. Касал бўлиб қолишса, Роббиларидан шикоят қилишмайди.
3. Овқатни кўпчилик бўлиб, тўпланиб олиб ейишади.
4. Агар қўрқишса, кўзларига шашқатор ёш қуйилиб келади.
5. Агар келиша олмай қолишса, дарров ярашишга, сулҳга ошиқадилар.

Умар розияллоҳу анҳу айтдилар:

 «Шайтоннинг зурриёти тўққизтадир:

1. Залитун.
2. Васийн.
3. Лақус.
4. Аъвон.
5. Ҳаффоф.
6. Мурра.
7. Мусаввит.
8. Досим.
9. Валҳон. 

1.Залитун - бозордаги соҳиб бўлиб, кўрган нарсангга ўрнашади. 
2.Васийн - мусибатдаги соҳиб. 
3.Аъвон - султонликдаги соҳиб. 
4.Ҳаффоф - ичкилиқдаги соҳиб. 
5.Мурра - сурнай чалгандаги соҳиб. 
6.Лақус - ўт-оловдаги соҳиб. 
7.Мусаввит - хабарлар соҳиби. Инсонлар у тарқатган хабарни оғиздан-оғизга олиб юришади-да, у хабарнинг аслини топа олмайдилар. 
8.Досим - уйлар соҳиби. Киши қачон манзилига кирса, салом ҳам бердирмайди, Аллоҳнинг исмини ҳам зикр эттирмайди. Ва оиладагиларнинг ораларига низо солиб, талоқ, хулуъ, уришиш каби ишларни келтириб чиқаради. 
9.Валҳон - у таҳорат, намоз ва ибодатларда васваса қилади.


Қудратуллоҳ Аҳмад тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Маснавий”дан икки байт шарҳи

608 07:00 20.03.2020

СССРда бари зўр эди:  гугурт – бир тийин, одам – бир тийин

2575 22:00 11.03.2020

Одамларни айбдор қилиш осон, аммо...

729 09:20 05.03.2020

Бу бизнинг бурнимиз...

1488 12:21 02.03.2020

Улуғларнинг ҳоли...

548 00:00 25.02.2020

Инсон учун энг муҳим масала шуки...

443 23:00 24.02.2020
« Орқага