Иккинчи Швейцария конфeдерацияси бурқа тақиқи учун овоз берди

22:45 24.09.2018 646

Иккинчи Швейцария конфедерацияси якшанба куни муслималарнинг юзини тўсиб турувчи бурқани жамоат жойларида тақиқлаш бўйича ўтказилган референдумда овоз берди.

Маҳаллий ахборотларга кўра, Санкт-Галлен штатининг 3 дан 2 нафар асосий сайловчилари бурқа тақиқи қўллаб қувватлаган.

"Якшанба куни бўлиб ўтган референдумда умумий 73.830 нафар киши (35.8%) тақиқ учун овоз берди" деб ёзади Swissinfo(SWI) нашри.

Санкт-Галлен – бурқани тақиқлаётган мамлакатдаги 2-штат саналади. 2013 йилда, мамлакат жанубидаги Тичино конфедерацияси ҳам тақиқ учун овоз берган эди ва 2016 йилдан ушбу тақиқ кучга кирган.

SWI маълумотларига кўра, тақиқ ортидан штат полициясига янги ваколат берилади. Унга кўра, юзи ўралган фуқарога нисбатан "жамоат хавфсизлиги, диний ёки ижтимоий тинчликка таҳдид ёки хавф остига қўйиш" юзасидан гумонланиши мумкин.

Штат хавфсизлигига масъул бўлган Фреди Фаслернинг айтишича, бу натижалар хайрон қоларли эмас ва бу тақиқнинг фойдаси бўлмайди.

"Мен ҳеч қачон Санкт-Галленда бурқа таққан аёлни кўрмадим" дейди.

Швейцариянинг таҳминан 8.37 миллион фуқаросининг 420000 мусулмонларни ташкил этади. Бу аҳолига нисбатан 5 % дегани.

2017 йилда Швейцария парламенти мамлакат бўйлаб бурқа такики таклифини берганди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!