Илм

Иккита қўл билан сўрашиш шартми?

1997

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мутлақ қўл бериб кўришишга буюрганлар. Бир ёки икки қўл деб очиқ айтмаганлар. Шунинг учун икки сурат жоиздир. Мана шу муҳаққиқ уламоларнинг раъйидир. Албатта, энг яхшиси ва суннат йўли, икки қўл билан кўришишдир. Чунончи, ҳазрати Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу қўл бериб кўришиш кайфиятини нақл қилганлар. У кишининг қўллари Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг икки қўллари ўртасида эди. Айни шундан имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ икки қўл билан кўришишни собит қилганлар. (Саҳиҳи Бухорий, 6265 рақамли ҳадис)

Валлоҳу аълам.

Мавлоно Холид Сайфуллоҳ Раҳмоний.

“Китабул фатаво” китобидан  Абдулқайюм Комил таржимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:
« Орқага