Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Илҳом Алиев: “Озарбайжон Арманистон билан муносабатларни яхшилашга тайёр”

628

Озарбайжон Арманистон билан муносабатларни нормаллаштириш бўйича музокараларни бошлашга тайёр ва бу жараёнда Европа Иттифоқи фаол иштирок этиши мумкин деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев чоршанба куни Европа Иттифоқининг Бокудаги делегациясининг янги раҳбари Петр Михалко билан учрашувда маълум қилди.

Алиевга кўра, Боку ва Брюссел кўп масалаларда яқиндан ҳамкорлик қилмоқда. Шунингдек, у Европа Иттифоқи Тоғли Қорабоғдаги урушдан кейинги даврда тараққиёт, мустаҳкам тинчлик ва ҳамкорлик ўрнатишга ҳисса қўшиши мумкинлигини айтди. 

“Биз қўшнимиз Арманистон билан муносабатларни яхшилашни хоҳлаймиз. Биз тинчлик шартномасини имзолаш, чегарани делимитация қилиш ва алоқа ўрнатиш бўйича музокараларни бошлашга тайёрмиз. Бу жараён қисман бошланди. Аммо агар Европа Иттифоқи фаол иштирок этса ва мен бундай истакни кўрсам, менимча, бу кўп соҳаларда ёрдам беради. Умуман, Жанубий Кавказдаги вазият ўттиз йилдан бери мавжуд бўлмаган бутунлай янги шаклга ўтиши эҳтимоли бор. Бу барқарорлик ва тинчликнинг ҳал қилувчи омилига айланиши мумкин”, – деди Озарбайжон раҳбари.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШ ва Туркия вазирлари Россия ва Украина ўртасидаги вазиятни муҳокама қилди

398 13:05 02.12.2021

Серикжан Мамбеталин: бизни ким ютиб юборади - Россиями ёки Хитой?

4006 14:06 23.11.2021

Тугамаган можаро: Озарбайжон ва Арманистон раҳбарлари Брюсселда учрашади

478 15:10 20.11.2021

Арманистон Мудофаа вазирлиги Сюникдаги йўқотишлар ҳақидаги маълумотларни янгилади

937 17:35 19.11.2021

Россиялик генерал махсус топшириқ билан Ереванга етиб келди

1287 17:37 18.11.2021

Озарбайжон ва Арманистон қурбонлар ҳақида маълумот берди

1187 14:50 17.11.2021
« Орқага