Исроил бош вазири Нафтали Беннет якшанба куни илк расмий ташриф билан Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) келди. У бугун Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси, шайх Муҳаммад бин Зоид ал-Наҳаён билан музокаралар ўтказади.
Исроил бош вазири девонхонасининг маълум қилишича, томонлар икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни чуқурлаштириш ҳамда фаровонлик ва барқарорликни оширишга ҳисса қўшадиган иқтисодий ва минтақавий масалаларни муҳокама қилади.
Баёнотда бу Исроил бош вазирининг БААга илк расмий ташрифи эканлиги алоҳида қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил сентябрь ойида Вашингтонда Исроил томони АҚШ воситачилигида БАА ва Баҳрайн, кейинроқ Судан ва Марокаш билан муносабатларни нормаллаштириш бўйича ҳужжатларни имзолади. Бунгача араб давлатларидан фақат Миср ва Иордания билан дипломатик алоқалари бор эди.