Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Илк япон мусулмони – Абдулҳаким Ямада

3082

“Эртуғрул” кемаси чўкиб кетганидан сўнг, япониялик ёш журналист Торажиро Ямада кема экипажи вафот этган аъзоларининг оилалари учун хайрия маблағларини йиғишга қарор қилди. Натижада, босма нашрлар ва оммавий ахборот воситалари ёрдамида у ўша пайтда каттагина миқдордаги маблағ – 5000 иена (ҳозирги курс бўйича 100 миллион иена) тўплашга муваффақ бўлди.
Япон йигит тўпланган маблағни Япония ҳокимият органларига беришга қарор қилди. Шу мақсадда 1892 йил 4 апрелда Ямада Истамбулга етиб келди ва тўпланган маблағни расмийларга топширди. Бир неча кун Истамбулда бўлган вақтида Ямада Султон Абдулҳамид II билан учрашиш шарафига муяссар бўлди, у ундан Истанбулда қолишини ва Усмонли армияси зобитларига япон тилини ўргатишини сўради.
Натижада, Торажиро Ямада 22 йил Туркияда бўлиб, Биринчи Жаҳон уруши бошланган 1914 йилда мамлакатни тарк этди. Шу вақт ичида Ямада туркчани ўрганиб олган ва бундан ташқари мусулмон бўлиб, ўзига Абдулҳаким исмини танлаган.
Японияда чинакам мусулмон муҳити Биринчи Жаҳон уруши даврида шакллана бошлади. Ўша йилларда болшевиклар зулмидан қочган кўплаб мусулмонлар Кунчиқар ўлкага келишга мажбур бўлган.
Японияда мусулмонлар сони кўпайганидан кейин у ерда масжидлар қурила бошлади. Шундай қилиб, 1935 йилда Кобе масжиди, 1938 йилда эса Токио масжиди қурилган.

Японияда Ислом тарқалишининг иккинчи босқичи 1973 йилда араб мамлакатларида катта нефт захиралари топилган пайтдан бошланди. Ўшанда Япония оммавий ахборот воситаларида Ислом ва араб дунёси ҳақида катта ҳажмли мақолалар нашр этила бошлади. Ушбу нашрлар туфайли японлар Маккага ҳаж ҳақида билиб, азонни эшитдилар ва Қуръонни кўрдилар, натижада минглаб японлар Исломни қабул қилиб, янги динни ўргана бошлади.
Бугун Токио масжидида жума хутбаси турк, япон ва инглиз тилларида ўқилмоқда, бу исломни қабул қилганлар сонининг кўпайиши билан изоҳланади.
Албатта, Японияда мамлакатнинг юз миллиондан ошиқ аҳолисига нисбатан мусулмонлар сони жуда кам. Бироқ Ислом тез суръатларда ривожланмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Динимни ўрганаман: Қунут дуосидан олдин басмала айтиладими?

311 20:05 08.12.2021

Қозоғистонда қозоқларнинг улуши кўпаймоқда

316 19:00 08.12.2021

Виза муддати ўтиб кетган афғонлар депортацияси ҳақида ИИВ баёнот берди

249 18:00 08.12.2021

“Фаластинликларнинг ҳуқуқларини поймол қилиш давом этмоқда” – БМТ

226 17:05 08.12.2021

АҚШ: собиқ СССРда туғилгани Сауле Омаровага панд берди

892 16:29 08.12.2021

Расмий никоҳда бўлмаган оила ажрашса болаларга нафақа бериладими? – Адлия вазирлиги жавоб беради

714 16:05 08.12.2021
« Орқага