Илк роҳинжа оила Мьянмага қайтди

12:30 17.04.2018 260

Мьянма ҳукумати илк мусулмон роҳинжа оиласи мамлакатга қайтганини маълум қилди, дея хабар бермоқда DW. Уч фарзандли оила айни пайт Ракхайн провинциясидаги репатриантлар лагерида қолмоқда. 

Аввалроқ БМТ бир неча бор Мьянма ҳукуматини роҳинжаларни этник тозалашда айблаган эди.

Ҳозирда рожинжаларга Мьянма фуқаролигининг қайтарилиши энг долзарб масалалардан бўлиб турибди. Уларга Миллий верификация картаси (NVC) берилади, бироқ бу тўлақонли ҳужжат эмас, чунки унинг эгалари Мьянма фуқароси ҳисобланмайди. Роҳинжа етакчилари бу ҳужжатни олишни истамаяпти, сабаби, бундай карта билан Мьянмага қайтган қочқинлар иммигрантга айланади. Бундан ташқари, қочқинлар миллатини бенгал, яъни бангладешлик деб кўрсатишига тўғри келади. Ваҳоланки, аксар роҳинжалар анчадан бери Мьянмада яшаб келмоқда.

Ўтган ҳафтада БМТ Бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ёрдамчиси Урсула Мюллер Мьянмада роҳинжаларнинг яшаши учун ҳалигача шароит йўқлигини айтган эди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!