Янгиликлар

Илм аҳлининг ойлик маоши оширилди

611

Ўзбекистонда илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг иш ҳақи оширилди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали.

Ўзбекистонда 1 августдан иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар ўртача 10 фоизга оширилган эди. Шу муносабат билан, ушбу санадан бошлаб Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги қарори билан тасдиқланган олимлар ва илмий муассасалар раҳбарлари маошлари шунга ўхшаш тарзда индексация қилинди.

Унга кўра, бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошларининг янги миқдорлари тасдиқланди.

Лавозим маоши миқдорига, илгаригидек, илмий даража (Doctor of Science, PhD), унвон ёки илмий фаолият тажрибасининг мавжуд бўлиши таъсир кўрсатади.

Хусусан, фан доктори ёки фан доктори илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва профессор илмий унвонига эга бўлганларга 7 040 385 сўм маош берилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бошқа ҳудудлардан келиб мактабларда дарс бераётган ходимларга устамалар белгиланди

655 13:36 08.06.2019
« Орқага