Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Аҳли ирфон

Илм бўлмаса, хазора (цивилизация) бўлмайди

1540

Биринчи тадқиқот: Америка барпо этилишида илмнинг ўрни

Америка давлатининг қудрати фақат ҳарбий салоҳият билан чегараланмаган. Аслида Америка тараққиёти ва кучининг асоси – илм-фан ривожида. Иккинчи жаҳон урушидан кейин Америка Жанубий Европа, Япония, Жанубий Кореяда ўзининг иқтисодий гегемонлигини ўрнатди. Бугунги кунга келиб, Америка ўн триллион доллар билан жаҳон иқтисодиётининг учдан бирига эгалик қилмоқда.

Америка бундай натижага илм-фан билан эришади. Қуйида уларнинг ихтиролари билан танишамиз:

Агротехника. 1794 йилда пахта титиш механикаси, темир омоч ихтиро қилинди. 1904 йилда ўрмаловчи омоч ўйлаб топилгач, бу кашфиёт трактор ишлаб чиқаришга туртки бўлди.

Алоқа воситалари. 1854 йилда телеграф, 1863 йилда газета чоп қилиш ускунаси, 1876 йилда Томос Эдисон томонидан телефон, 1887 йилда грамафон, 1906 йилда радио узатиш ускунаси яратилди. 1933 йилда эса радио мукаммал ҳолатга келтирилди. 1953 йилда рангли телевизор ихтиросига илк қадам қўйилди.

Транспорт. 1790 йилда буғ билан юрувчи кема, 1825 йилда буғ билан юрувчи автомобил, 1873 йилда трамвай, 1903 йилда бензин билан юрувчи самалёт кашф қилинди.

Ҳарбий саноат. 1836 йилда тўппонча, 1862 йилда сувости кемаси, 1890 йилда пулемёт, 1945 йилда атом бомбаси ихтиро қилинди.

Тиббиёт соҳасида. 1920 йилда бинт қўлланилди, 1953 йилда рак тўқималарининг кўпайиши олди олина бошланди, 1957 йилда инсон аъзоларини кўчириш учун илк қадам қўйилди.

Компьютер ва ишлаб чиқариш. 1952 йилда биринчи компютер ишга тушди. Ишлаб чиқариш ривожланишига биринчи бўлиб 1809 йилда пахтага сунъий ип аралаштириб тўқиш ўйлаб топилгач, йўл очилди. 1846 йилда тикув машинаси қўлланила бошланди, 1888 йилда биринчи фильм суратга олинди, 1879 йилда косиблик қирқиш ускунаси ясалди.

Шубҳасиз, бу ихтиролар илм мевасидир. Америка ҳукумати олимларни қўллаб-қувватлаб, уларга эътибор берди. Иқтидорли талабаларни ҳаётий илмларга қизиқтирди, хорижда беқадр бўлиб юрган олимларни ўзига чорлади.

Америка халқи мамлакат тараққиёти учун борини берди. Машҳур педагог Дейл Карнеги (1888-1955) умри давомида 370 миллион доллар хайр-эҳсон қилди. Бу маблағларга 2800 та кутубхона барпо қилинди. Шу каби хайриялар сабаб бугунги кунда 200.000 дан ортиқ таълим муассасаси Америка тараққиётига хизмат қилмоқда (Д. К. Стивенсон “Ал ҳаяту вал муассасат фи Амрика”).

Ушбу мамлакат нашрларининг адади америкалик ўқувчилар савиясидан далолат бериб турибди: Америкада 11 мингдан зиёд газета ва журналлар мавжуд. Шулардан 4 мингдан ортиғи ойлик, 1300 дан зиёди эса ҳафталик нашр ҳисобланади.

1986 йилда турли нашрлар кунига 63 миллиондан ортиқ нусха босиб чиқарилган. Турли фанлардан сон-саноқсиз китоблар чоп этилгани Америка олийгоҳлари кутубхоналарини дунёдаги энг катта зиё маскани ҳисобига қўшади.

«Ислом ва олам» китобидан

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ровийларнинг ишончли ёки ишончсизлигини ўрганувчи илм

216 21:00 05.03.2021

“Ойнинг ёрилгани исботлангач, мусулмон бўлдим...”

1995 16:30 01.03.2021

 Ислом ва дунёвий илмлар

376 20:00 26.02.2021

Ақлли одамлар хорижга кетиб қоляпти...

1498 08:00 24.02.2021

Илмий ҳолатимизга эътибор

885 08:00 23.02.2021

Илм тоифалари

441 08:00 21.02.2021
« Орқага