Илмдан бошқа нажот

13:30 11.02.2019 785

Абу Ҳанифага бир киши савол берди. Савол жоҳилона эди. Унда аҳли илм маломат қилинганди. Негадир Имом Аъзам унга жавоб бермадилар. Фақат, Илм олинг, биродар, деб қўйдилар, холос.

Шогирдлардан бири бу саволга муносиб жавоб берилмаганидан таажжубга тушди.

Имом айтдилар:
"Биз унинг ҳолини тўғри тушунишимиз керак. Чунки бир пайтлар биз ҳам жоҳил бўлганмиз, илмдан бехабар эдик.

У эса бизнинг ҳолимизни билмайди, чунки у илм неъматидан баҳра олмаган. Олим бўлсагина, у ўз хатосини англай олади. Ҳозир эса, ҳеч қандай тушунтириш билан унинг ҳолини ўнглаб бўлмайди!"

Жавобни қаранг! Илмдан бошқа нажот бўлмаслигига яна бир тасдиқ!

Хайрулла ҲАМИДОВ

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!