Илм

Илмни зиёда қилиш ва ёдда сақлаш учун...

1897

Илм икки нарса орқали зиёда бўлади. Бу жуда муҳим нарсаки, уни диққат билан эшитасиз ва қалбингизда сақлайсиз деб умид қиламан.

1. Илмга амал қилиш орқали.

Ҳадиси шарифда: 

من عمل بما علم علمه الله ما لم يعلم

Яъни: “Ким илмига амал қилса, Аллоҳ таоло унга билмаган нарсаларини ҳам билдириб қўяди” дейилади.

Демак, илмга амал қилишлик билан нима бўлади? Билмаган нарсаларини ҳам билишга эришади.

2. Тақво орқали.

Гуноҳлардан сақланишлик ва тақво қилишлик ҳам илм зиёда бўлишига сабаб бўлади. Бунинг далили шуки, Аллоҳ таъоло Қуръони каримда шундай дейди:

وَاتَّقُواْ اللّهَ وَيُعَلِّمُكُمُ اللّهُ 

Яъни: “Аллоҳга тақво қилинг. Ва Аллоҳ сизга илм ато қилади”. (Бақара сураси, 282 оят)
Илм қандай ёдда туради?

Илм амал қилинганда ёдда туради.

العلم صيد و العمل قيد

Яъни: “Илм бамисоли овдир, унга амал қилиш эса уни боғлаб қўйиш кабидир”

Шунинг учун, илмга амал қилишни одат қилишлик лозимдир. Шунингдек, бу амал шариъатга мувофиқ ҳам бўлиши лозимдир.Агар бирор хат устига почтанинг муҳри босилмаган бўлса, у манзилгача етиб борадими? Йўқ. Муҳрсиз хат манзилга ета олмагани каби, суннат муҳрисиз бирор банданинг амали ҳам Аллоҳ таъолони рози қилишлик манзилига ета олмайди. Шунинг учун бирор нарса ўргансак, унга амал қилишликни одат қилайлик ва амал қилишдан мақсад фақат Аллоҳ таъолонинг розилиги бўлсин.

Зулфиқор Аҳмад Нақшбандийнинг "Илмэ нафеъ" китобидан Абдулқаййум Комил таржимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Нима сабабдан мусулмонлар Олтин даврда ривожланган эди?

702 08:05 20.09.2020

Болалар учун исломий қиссалар. Менинг исмимни  айтишга ҳожат йўқ  (ўн тўртинчи қисм)

461 19:50 19.09.2020

Ҳадис илми:  Матндаги зиёдалик

481 15:20 19.09.2020

Шайх Нобулсийдан: Сени ухлатмаётган гуноҳларингдир... (ўттиз еттинчи қисм)

818 12:21 19.09.2020

Ҳадис илми:  Сиқа ровийлар киритган зиёдаликларнинг ҳукми

398 14:00 18.09.2020

Кундошлик ҳақида ўйлар... Ёхуд аёллардан аёлларга насиҳат

3357 12:55 17.09.2020
« Орқага