Илм

Илмнинг ҳақиқати

304

Ҳазрат Мавлоно Ҳифзурроҳман Поланпурий айтадилар:

Илмнинг ҳақиқати ҳақида бир умумий янглиш тушунча учрайди. Кўпинча китобларнинг лафзлари ва ёзувларини илм деб тушунилади. Умуман олганда айнан шуни илм деб номланади. Шунинг учун кимга лафзлар ва ёзувлар кўпроқ ёд бўлса, унинг илми кўпроқ деб тушунилади.

Ваҳоланки, бунинг номи “маълумотлар”дир. Илм бошқа нарса, маълумотлар бошқа нарсадир. Бу зоҳирий лафзлар ва ёзувлар илм эмас, балки, илмни зоҳир қилиш воситаларидир. Улар орқали илм ифода қилинади. Илм дарҳақиқат бир маънавий нарсадир. У лафзлар орқали зоҳир қилинади. Илмнинг ҳақиқатини баён қилаётиб, Ҳазрат Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу:

ليس العلمُ بكثرة الرواية إنما العلمُ نورٌ يُقْذَف في القلبِ

Яъни: “Ривоят кўплигининг номи илм эмас, балки илм қалбга солинадиган бир нурдир” дейдилар.

У орқали банда ҳақни англай олади ҳамда хақ ва ботилни ажрата олади.

Айни шу нурга нисбатан Қуръони каримда шундай дейилди:

قَدْ جَاءكُم مِّنَ اللّهِ نُورٌ وَكِتَابٌ مُّبِينٌ

Яъни: “Батаҳқиқ, сизларга Аллоҳдан нур ва ойдин Китоб келди” (Моида сураси, 15-оят).

Яна айни шу нурга руҳ ҳам дейилди:

وَأَيَّدَهُم بِرُوحٍ

Яъни: “...ва уларни бир руҳ билан қўллагандир” (Мужодала сураси, 22-оят).

Яна айни шу нурга тааллуқли бошқа ўринда шундай деди:

وَجَعَلْنَا لَهُ نُوراً يَمْشِي بِهِ فِي النَّاسِ

“...унга одамлар орасида юрадиган нурни бериб қўйдик” (Анъом сураси, 122-оят ).

Яъни, Биз илмни нур қилиб қўйдик. У орқали одамлар ичида юради. Бас, аслида айни шу нурнинг номи “илм”дир.

Имом Шофеъийнинг машҳур шеърлари бор:

شَكَوْتُ إلَى وَكِيعٍ سُوءَ حِفْظِي

فَأوصانِي إلَى تَرْكِ المعَاصي

فإِنَّ العِلْمَ نُورٌمن الهي

ونورُ الله لا يُعْطَى لعاصي

Мен (устозим имом) Вакиъга хотирам ёмонлигидан шикоят қилдим.

Шунда, у киши мени гуноҳларни тарк қилишга буюрди.

Чунки, илм нури илоҳийдир.

Аллоҳнинг нури осийга берилмайди.

Маълум бўлдики, илм нури илоҳийнинг номидир. У гуноҳкорларга ҳосил бўлмайди. Агар фақат лафзларни талаффуз қилишнинг номи “илм” бўлганда эди, у ҳолда у нафақат гуноҳкорларда, балки, кофирларда ҳам жам бўлар эди.

“Аслааф ки таалибэ илмаана зиндаги...” китобидан

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Билмайман»ни билмаган олим…

403 09:00 12.11.2019

Мусулмон савдогар риоя қилиши керак бўлган қоидалар

0 19:00 02.11.2019

Замондош уламолар ҳаётида илмнинг ўрни (иккинчи мақола)

249 21:00 24.10.2019

Замондош уламолар ҳаётида илмнинг ўрни (биринчи мақола)

679 22:30 22.10.2019

Қуръонда касодга учрамайдиган тижорат ҳақида нима дейилган?

3774 18:00 22.10.2019
« Орқага