Янгиликлар

“Илтимос, шу қизимни қаматиб юборинг!” ёхуд Оқдарёдаги тунги барларда юрган қизлар

5334

Самарқанд вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси, сенатор Гавҳар Алимова ЎзА мухбири билан суҳбатда Оқдарё туманида хотин-қизлар билан боғлиқ зўравонлик ҳолатлари, кам таъминланганлик, ишсизлик кўп учрашини айтди. Сенаторга кўра, туман марказидаги тунги барнинг ҳам бундакатта “ҳисса”си бор..

“Оқдарёда тунги барларда юрган қизлар бизни қийнамоқда. Бунда асосий муаммо онада. Кечаси қизи чиқиб кетса, она қандай қилиб билмаслиги мумкин. Яқинда 16 ёш қизнинг ҳомиладорлиги аниқланди. У 15 ёшда шу йўлга кирган, она билмадим, дейди елка қисиб. Бу жавобми? Нима учун қизини тарбияси билан шуғулланиб, дилдан суҳбатлашмайди. Нега ота ўғлини юриш-туришини назорат қилмайди, ўтириб гаплашмайди. Қани оилада отанинг ўрни?

Тўғри, мактаб-чи, деймиз, у таълимга жавоб беради. Маҳалла деймиз, қарайди қиз кўчада тинч юрибди. Ҳамма нарса оилада, уйда юз бермоқда. Мисол учун, куни кеча 17 ёш қиз уйдан чиқиб кетган. Онаси телефон қилиб “Илтимос, шу қизимни қаматиб юборинг”, дейди. Ёш қиз ичаркан, чекаркан, уйдан чиқиб кетиб, бир ҳафта, ўн кун йўқ бўлиб кетармиш. Ҳаракат қилиб, бир кунда топдик. Шаҳарга олиб келиб, психолог бириктирдик. Битта дарсдан кейин қочиб кетди. Психолог ҳафтасига уч марта қатнаб, қизни уйига бориб дарс ўтмоқда. Тарбия оилада бўлмагандан кейин қийин экан.

Пасдарғом, Ургут туманларида ҳам қатор масалалар мавжуд. Бу ҳудудларда аҳоли зич жойлашган, кам таъминланганлар ҳам нисбатан кўпроқ. Ургутдаги энг катта муаммо қизларни эрта турмушга берилиши. Аёл фақат бола катта қилади, рўзғор қилади, деган тушунчалар даври ўтди. Қизларга замонавий билим бериш, ўқитиш, керак бўлса, кучли тадбиркор ва сиёсатчи қилиб тайёрлашимиз керак”, дейди Г.Алимова.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Коронавирус Эрон вице-президентига ҳам юқди

1549 11:40 28.02.2020

Яна тиббиёт ходими калтакланди

938 15:00 07.01.2020

Хўш, гендер тенглиги нима ўзи?

5183 18:17 23.08.2019
« Орқага