“Имом Абдулкарим Қушайрий”

21:29 24.03.2019 542

Унинг тўлиқ исми Абу ал-Қосим Абдул-Карим ибн Ҳавозин ал-Кушайри бўлиб, Зайнул Ислом номи билан танилган.

Сўфийлик бўйича энг машҳур, шарқда ва ғарбда кенг ўқиладиган китоблардан бири – «Ар-Рисолаи ал-Кушайрия»нинг муаллифи. Имом Ас-Убқий уни таърифлаганидек, у мутлақ Имом ва суннатга риоя қилган кишидир.

Имом ал-Кушайри 376 йилда Робиъул-Аввал ойида дунёга келди. Унинг шажараси Хуросон ерларига кўчиб ўтган араб қабиласи Кушайрига, онаси эса араб қабиласи Сулаймонга бориб тақалади. У болалигида отасидан айрилади ва «Ал-Ятим» муаллифи Абу Мансур ас-Салибийнинг ўқитувчилари ва араб тилшунослиги бўйича мутахассис саналмиш Абу ал-Қосим ал-Алиамдан таҳсил олади. Шунинг учун имом тилшуносликда катта ютуқларга эришади. Ал-Мутанаббий шеъриятининг кутубхони бўлган, бу машҳур шоир билан шахсан кўришган Ибн Бакуя аш-Ширазий орқали ўз шеърларини улашган.

Зайнул Ислом Имом ал-Ҳофиз, Абу Нуъайм ал-Исфарани, Абу Нумим ал-Миҳраж, Абу Абдурраҳмон ас-Сулими, Ибн Боқе, ал-Ҳаким, Ибн Фуроқ ва бошқа олимлар қўлида ҳадис илмидан сабоқ олади.

Шофеъий фақиҳи Абу Бакр Муҳаммад ибн Бакр ал-Тусидан фиқҳ ва ақида илмини Имом ибн Фуроқдан ўрганган. Имом Ибн Фуроқ вафотидан кейин Абу Ишоқ ал-Исфарани ёнига отланади.
Сўфийликдаги билимларни устози Абу Али ад-Дажжақдан олган, билим олиш давомида устози билан алоқани мустаҳкамлаган ва устозининг Фотима исмли қизига уйланади ва у аёл унга олти ўғил туғиб беради.

406 йилда устози ўлимидан сўнг, у Абу Абдурраҳмон ас-Сулиймий билан алоқада бўлди, токи 412 йил у киши вафот қилмагунча. Натижада, у йирик муҳаддис, калом билимдони, тилшунос ва даврининг энг катта сўфийига айланади.

Имом ал-Хатиб ал-Бағдодий унга шундай деган:
«У Боғдодда ҳадисни нақл қиларди ва биз уни ёзиб олардик. Ишончли инсон, яхши воиз эди, имом ал-Ашъарий мазҳаби бўйича ақидани, имом Шофеъий мазҳаби бўйича фиқҳни биларди.»

Имом ал-Кушайри ҳам малакали жангчи ва ҳарбий мутахассис ҳам эди. 437 йил ҳадис дарсларини бошлаб, 465-йилгача давом қилди. Имом Қушайрий ўзининг ҳаёти давомида унинг замонидаги машҳур олимга айланди ва Каррамитлар билан теологик низолар сабабли ватанидан чиқишга мажбур бўлган Имом ал-Байҳақи ва имом ал-Ҳарамайннинг отаси Абу Муҳаммад ал-Жувайн каби улуғ олимлар билан бирга ҳаж қилдилар.

Ривоят қилинишича, Имом ал-Кушайрининг ўғли қаттиқ бетоб бўлиб қолади ва шифо топишига ҳеч қандай умид йўқ бўлган бир пайтда имом бир туш кўради. Тушида унга битта идишга сиёҳ билан шифо оятларини ёзиб, шу идишга сув солиш ва фарзандига ичириш буюрилади. Шулар қилингач, бола шифо топади.
Қуйида ўша олти шифо оятлари:

وَيَشْفِ صُدُورَ قَوْمٍ مُّؤْمِنِينَ شِفَاءٌ لِّمَا فِي الصُّدُورِ فِيهِ شِفَاءٌ لِّ

Имом ал-Кушайри, шубҳасиз, сунний сўфийликни тартибга солиш ҳаракатида ёзилган «Рисол» номли китоби учун жуда машҳур. Тафсир, «қирқ Ҳадис» ва сўфийлик бўйича бошқа китоблар ҳам Имом қаламига мансуб.

Имом Кушайрининг барча олтита ўғли отасининг йўлини давом қилган ва уларнинг кўпчилигининг таржимайи ҳолларини «Табоат» ал-Субкидан топса бўлади. Абдул-Ваҳидга отасининг баъзи ўқитувчиларидан таълим олиш насиб қилган.

Ўғиллари орасида энг узоқ яшагани тўқсон ёшга етган Абдуъл-Муъим бўлади ва ундан имом ибн ал-Жавзий ижоза олган. Шофеъий фиқҳ китоблари ва Фусул ҳақидаги китоблар каби отаси каби тафси ёзган. Отаси каби Тафсир, шофеъий фиқҳидаги бир қатор китоблар ва «Ал-Фусул» ақидаси бўйича китоб ёзган.

Унинг бошқа ўғли Абдур-Роҳим буюк олим, имом ал-Жуваинийнинг яқин шогирди эди. Имом ал-Кушайрининг набиралари орасида машҳур олимлар: Ҳибматуллоҳ ибн Абдул Ваҳид, Абу ал-Макарим Абду-Раззоқ ибн Абдуллоҳ ва бошқалар бор эди. Унинг қизлари ва набиралари орасида олимлар ва муҳаддис бўлиб етишганлар бўлган, жумладан Карима, Сара, Жавхара ва бошқалар.
Ўлимидан олдин у касал бўлиб қолади, аммо шунга қарамасдан 465-йилда келадиган ажалигача қиёмда тик турган ҳолда барча намозларни бажардилар ва унинг устози Абу Али ад-Дажжақнинг ёнига дафн қилинди.

Ар-Рисола

Замонавий сўфиларнинг кўрсатмалари уни ранжитарди ва Имом ал-Кушайрийнинг ушбу китобни ёзишига асосий мақсади, китоб орқали уларни дастлабки сўфийларнинг йўлларига қайтариш эди. Китобнинг яна битта номи «Сўфийларга хабар» бўлган.

Китоб уч қисмдан иборат: Имом ал-Кушайри (раҳматуллоҳи таоло алайҳ), «Аҳли суннат» китобига мос келадиган сўфийлик эътиқоди, сўнгра машҳур астсетика ва солиҳларнинг таржимайи ҳолларини баёни, кейинчалик сўфийларнинг тушунчалари ва атамалари тушунтирилган. Дастлабки сўфийларнинг ақидаси
Тавфиқ ва ақида соҳасидаги дастлабки тасаввуф имомларининг баъзи сўзларини келтирайлик.

Имом Жунайд айтади:
«Тавҳид – бу абадийликни инкор қилмаслик.»

Шибли айтади:
«Аллоҳ, чекловлар ва ҳарфлардан олдин бор бўлган.»

Абул Ҳасан ал-Бусанжий айтади:
«Тавҳид - бу Аллоҳ бошқа нарсалар каби эмаслиги ва сифатларининг инкор қилинишини рад этиш ҳақидаги билимдир».

Зуннун Ал-Мисрий шундай деди:
«Аллоҳ тасаввурида қандай тасаввур қилсанг ҳам, У бундан фарқ қилади».
Сўфийлар кимлардир?

Имом ал-Кушайрий уларни ибодат қилишда ғайратли ва юракларини бепарволикдан озод бўлган Аҳли сунна деб таъкидлайди [1].

Баъзи сўфийларнинг сўзлари

Зуннун ал-мисри шундай деди:
«Донолик тўла қорин бўлган танада бўлмайди» [2].

Сарий ал-Сакти шундай деди:
«Сўфийлик уч нарсадир: илм-фан нурлари Худодан қўрқадиган нурни ўчирмайди, Қуръонга қарама-қарши бўлган билимлар билан гапирмайди ва Кароматлар сабаб шариатнинг бузилишига сабаб бўлмаслик» [3].

Бир куни Бишр Ал-Ҳафий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни тушида кўради ва у киши:
«Бишр, биласизми, нега Аллоҳ таоло сизни наслингиздан устун қилди?», Дедилар. У: «Йўқ, эй Аллоҳнинг расули», деди. Росулуллоҳсоллаллоҳу алайҳи вассалам шундай деди: «Суннатимга эргашганингиз, солиҳларга хизматингиз, биродарларингизга қилган насиҳатларингиз ва менинг авлодларимга бўлган севгингиз учун» [4].

Бишр ал-Ҳафий ҳам шундай деди:
“Одамлар орасида машҳур бўлишни истаган киши абадий ҳаётнинг ширинлигини топа олмайди [5].

Ал-Ҳорис ал-Муҳасабий айтади:
«Агар инсон қалбини ихлос билан безатилса, унинг ташқи кўриниши суннат билан безатилади» [6].

Бир киши Довуд ал-Таёндан кўрсатма беришни илтимос қилди ва у шундай деди:
«Ўликлар армияси сизни кутмоқда» [7].

Абу Язид ал-Бистами деди:
«Олимларнинг келишмовчилиги - тавҳид мавзусидан ташқари раҳм-шафқат» [8].

Абу Сулаймон ад-Дароний айтган:
«Баъзида менга ҳар хил фикрлар келади, лекин улардан фақатгина Қуръон ва Суннатга мос келадиганларни қабул қиламан» [9].

Абу Сулайман ал-Дароний эса, доимо тўқлик тошбағирликка олиб келишини айтган [10].

Абу Закария Яҳё ар-Розий айтади:
«Инсоннинг ҳар бир онида энг муҳим нарса билан банд бўлишиданда муваффақиятлироқ нарса йўқ» [11].

Абул Ҳасан ал-Ҳаворий айтади:
«Суннатга эргашмайдиган ҳар қандай иш сохта бўлади» [12].

Абу Ҳафс ал-Хаддод айтади:
«Ким ҳар ишда ўз ишларини Қуръон ва Суннатни тарозида тортмаса ва фикрларига шубҳа билан қарамаса, биз уни ушбу йўлдан деб ҳисобламаймиз» [13].

Абу Муҳаммад Хубайқ айтади:
«Гуноҳни рад қилувчи энг катта қўрқув энг фойдалисидир» [14].

Ва у яна деди:
«Агар кўп ёлғон эшитилинса, бу қалбда ибодатнинг ширинлигини ўчиради» [15].

Абу Али ал-Антаъси айтади:
«Агар сиз юракнинг солиҳлигини хоҳласангиз, тилингизни тийиш қилиш ўзингизга ёрдам беринг» [16].

Абу Солиҳ ал-Кассар айтади:
«Ким адолатли, солиҳ аждодларининг ҳаётига қараса, у ўзининг камчиликларини ва эркакликдан узоқлашганини кўради» [17].

Ал-Жунаид айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашишдан бошқа Аллоҳга яқинлаштирадиган барча йўллар одамлар учун ёпиқдир» [18].

У яна шундай деган:
«Қуръонни ёдлашмаган ва ҳадисни ёзиб олмаганлар, бу ишда таъқиб қилинмайди, чунки бизнинг билимимиз Қуръон ва Суннат билан чегараланган» [19].

Абу Усмон ал-Ҳирий айтади:
«Ким ўзини сўз ва амалда суннатга эргашишга мажбур қилса, у донолик билан гапиради ва эҳтиросларга эргашадиган киши янгиликлар билан гапиради» [20].

Абу Ҳассон ан-Нури айтади:
«Агар шариат аҳкомларидан ташқари Оллоҳга яқинлик борлигини даъво қиладиган одамни кўрсангиз, унга яқинлашманг» [21].

Абу Абдуллоҳ ал-Балий деди:
«Исломнинг пасайиши тўртта нарсага боғлиқ: улар билган нарсаларини амалда қўлламайдилар; Улар билмайдилар; улар билмаган нарсаларини ўрганишмайди ва одамларни ўрганишларига тўсқинлик қиладилар »[22].

Бу бизнинг вақтимизда эмасми?

Юсуф ибн Ҳусайн айтади:
«Агар муриднинг осонлик нуқтаи назарини танлаганини кўрсанг, билгинки ундан ҳеч қандай маъно йўқ» [23].

Абул-Аббос ал-Адами айтади:
«Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га, унинг буйруқлари, сийратларига эргашишданда улуғроқ нарса йўқ» [24].

Абу Ишоқ ал-Ҳаввос айтади:
«Қалб шифоси беш нарсадан иборат: Қуръонни фикр юритиш билан ўқиш, ошқозонни бўшатиш, ибодат қилиш учун кечани бедор ўтказиш, саҳарлик пайти Аллоҳга илтижо қилиш ва солиҳларга яқин бўлиш» [25].

Абу Ишоқ ар-Раққий деди:
«Аллоҳу таоло инсонга бўлган севгисининг бир белгиси унинг Пайғамбарга (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) эргашишидир» [26].

Абу Али ал-Розбари унга руҳий юксакликларга эришганлиги учун мусиқа тинглаш учун рухсат берилган бир одам ҳақида сўрашди.
«Ҳа, у эришди, лекин Жаҳаннамга эришди» [27].

Абу Ёқуб ал-Наҳжурий айтади:
«Илмга амал қилиш бу энг яхши ҳолат» [28].

Абу Ҳассан ал-Музайин айтади:
«Гуноҳдан кейин гуноҳ-гуноҳ учун жазо ва яхши ишдан кейин яхши иш бу иш учун мукофотдир» [29].

Абу Али ибн Катиб айтди:
«Агар қўрқув юракка етса, тил фақатгина манфаатни кўзлаб гапиради» [30].

Абу Саид ал-Арабий ривоят қилади:
«Зарарга кетганларнинг энг ёмони одамларга солиҳ ишларини кўрсатишга уринади, лекин ҳаммадан кўра ўзига яқинроқ бўлган Зот олдида гуноҳ қилгувчидир» [31].

Абу Амр ибн Нуджабга сўфийлик ҳақида сўрашди ва у шундай деди:
«Сабр бу шариатга амал қилиш учун тоқатдир» [32].

Ва у деди:
«Инсон учун зарарли офат унинг аҳволи билан қониқишидир» [33].

Абул-Қосим ан-Насрабазий айтади:
«Сўфизмнинг асослари Қуръон ва Суннатга эргашиш, уларни эҳтирос ва янгиликлардан йироқ бўлиш, солиҳларни эъзозлаш ва эргашиш, одамлар ҳақида яхши гумон қилиш, вирдда собитлик ва бирлашиш, нафосат ва ўзларига хатолари учун узрлардан воз кечишдир» [34].

Аллоҳ бу кишиларнинг барчасидан рози бўлсин, Қиёмат куни бизни иноятидан маҳрум қилмасин ва уларни бизнинг шафоатчимиз қилсин!

Фотима МЎМИНЖОНОВА таржимаси

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!