Иймон

Имом Абу Ҳанифа: "Байтул-молда менинг ҳаққим йўқ"

582

Имом Абу Ҳанифага халифа Мансур кўп марта ҳадя юборган, имом Аъзам эса уни доим рад этганлар. Бир кун Мансур имом Абу Ҳанифани чақиртириб: "Нега менинг ҳадямни қабул қилмайсиз?", деб сўради. 

Шунда имом қуйидагича жавоб қилдилар: "Амирул-мўмининнинг молидан келса қайтармасдим. Агар унинг моли бўлса, қабул қиламан. Аммо менга келган унинг моли мусулмонларнинг Байтул-молидандир. Менинг эса уларнинг Байтул-молида ҳаққим йўқдир. Мен улар ортида жанг қиладиганлардан эмасманки, жангчи оладиган нарсадан олсам. Уларнинг (етим) болаларидан эмасманки, етимлар оладиганидан олсам ва мен камбағалларидан эмасманки, камбағаллар оладиганидан олсам!"

Шайх Мустафо Шакъанинг "Имом Абу Ҳанифа" китобидан

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Франциялик имом: «Бирдамлик барча вирусларни йўқ қилади»

470 14:30 25.03.2020

Имоми Аъзам нега ўз ўғлини имомликдан четлатди?

3001 13:40 05.03.2020

Аҳмад Саъд Даманҳурий: Мотуридий Афлотундан кейинги иккинчи файласуф

616 09:45 04.03.2020

Одамлар нега имомларни ҳурмат қилмай қўймоқда?

5016 08:35 04.03.2020

Бошқирдистоннинг хоразмлик илк имоми

1059 18:20 02.03.2020
« Орқага