Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Имоми Аъзам ҳеч қачон золимларга дўст бўлмаган

1813

Имом Абу Ҳанифанинг сиёсий позицияси

Имом Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳ умрларининг 52 йилини Уммавий, 18 йилини эса Аббосий ҳукмронлиги остида кечирдилар. Икки Ислом давлатини кўрдилар. Бироқ, иккиси ҳам у кишига зулм қилди.

Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳ ҳаётларининг ҳеч бир даврида золимларга дўст бўлмадилар. Уммавийларга қарши бўлган Ҳазрати Али авлодлари тарафида бўлдилар. Уларнинг Аббосийларга қарши мужодаласида ҳам дастакладилар. Зайд ибн Алининг ҳижрий 121-йилдаги Ҳишом ибн Абдулмаликка қарши чиқишини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бадрдаги чиқишларига ўхшатдилар. У кишидан жангда нима учун Зайд ибн Алининг ёнида турмаганлигини сўрашганида шундай жавоб бердилар: “Ёнимда одамларнинг омонатлари бор эди. Ибн Абу Лайлога уларни олиб туришини таклиф қилдим, лекин у қабул қилмади. У ҳолда номаълум бир жойда ўлиб омонатларни зое бўлишидан қўрқдим”. Яна ривоятда қилинадики, Имоми Аъзам шунга ўхшаш бир саволга, “Одамларни у кишини оталарини ташлаб кетилгани каби ташлаб кетмасликларига ишонч ҳосил қилмасайдим, мутлақо у киши билан биргаликда жиҳод қилардим. Чунки у зот, мўминларнинг ҳақиқий имомидирлар. У кишига амалий бўлмаса-да молим билан ёрдам қилдим”.

Абу Ҳанифа уммавийларнинг Исломнинг вакили бўлиш ҳуқуқига эга эмаслигига қатъий ишонгани учун уларга қарши чиққанларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватладилар. Бироқ ҳам юқоридаги сабаблар, ҳам аҳли ҳақнинг исёнда муваффақиятсизликка учраб, мусулмонларнинг қони оқишига сабаб бўлишини билгани учун амалий жиҳатдан бундай ишларга аралашмадилар.

Уммавийларга қарши бош кўтаришлар натижасига назар солиб, Имом Абу Ҳанифанинг қай даражаги фаросат соҳиби бўлганликларини билиш мумкин.

Дарҳақиқат, Зайд ибн Али 122-йилда, у кишининг ўғли Яҳё 125-йилда, Яҳёнинг ўғли Абдуллоҳ 130-йилда Уммавийлар тарафидан шаҳид қилинганлар.

Имоми Аъзамнинг яшаган замонига кўра, у кишига етказилган азиятлар икки кишининг ҳукмронлиги остида содир бўлган. Биринчиси – Уммавий Давлати раҳбари Марвон ибн Муҳаммаднинг Ироқдаги волийси Ибн Ҳубайра, иккинчиси – Аббосийлар даврида.

(давоми бор) 1-қисм, 2-қисм, 3-қисм, 4-қисм, 5-қисм, 6-қисм, 7-қисм.

Эҳсон Шеножакнинг “Имоми Аъзам изидан” китобидан 

Таржимон: Абдулвоҳид Забиҳуллоҳ

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Имом Абу Ҳанифа кўрган саҳобалар

1116 18:55 09.06.2021

“Имоми Аъзам изидан” (14-қисм)

903 03:30 04.05.2021

Тожирликдан олимликка

1344 22:00 30.04.2021

“Куфада тўрт минг киши ҳадис, тўрт юз киши фиқҳ ўрганмоқда эди”

1161 23:00 08.04.2021

Қозилик мансабини қабул қилмадилар...

1185 23:00 19.03.2021

Имоми Аъзам давлат вазифасини қабул қилмагани учун дарраланди

1437 21:00 10.03.2021
« Орқага