Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Имом Бухорий асарлари мисолида ислом санъати кўргазмаси» ўтказилади

623

«Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги президент фармони Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига қўйилди.

Мазкур фармон билан буюк аждодларимизнинг бой илмий меросини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб этиш мақсадида Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш назарда тутилмоқда. Хусусан, Имом Бухорий асарларида тараннум қилинган юксак одоб-ахлоқ, илмга муҳаббат, Ватанга садоқат сингари эзгу умуминсоний қадриятларни кенг тарғиб қилиш мақсадида «Имом Бухорий асарлари мисолида ислом санъати кўргазмаси»ни ўтказиш ҳам белгиланган. Унга кўра, кўргазма концепцияси ва чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, кўргазмани Италия, Швейцария, Туркия, Бирлашган Aраб Aмирликлари ва бошқа давлатларда ўтказиш режалаштирилган.

Шунингдек, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида қадимий қўлёзмаларни таъмирлаш учун замонавий технологияларга эга лабораториялар ташкил этилади. Бунда лабораторияларни ташкил этиш, замонавий асбоб-ускуналар ва махсус материаллар билан таъминлаш, музей, кутубхона ва бошқа муассасаларнинг архив фондларида сақланаётган қадимий ёзма манбаларни таъмирлаш бўйича вазифалар белгиланган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Имом Бухорий маркази вакиллари дунёдаги энг йирик қўлёзма кутубхоналаридан бирига борди

718 09:15 06.11.2021

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасида ўн минг ўринли масжид қурилади

1042 13:50 25.09.2021

Имом Бухорий мажмуасида қарийб ўн минг намозхонга мўлжалланган масжид қурилади

889 17:05 10.08.2021

Имом Бухорийнинг “40 миллион сўм”лик эҳсони

1623 21:05 18.04.2021

Шавкат Мирзиёев: «Бисмиллаҳир Раҳмонир Раҳим»дан нарига ўта олмаймиз...»

6159 15:31 16.04.2021
« Орқага