Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Имом Бухорий маркази вакиллари дунёдаги энг йирик қўлёзма кутубхоналаридан бирига борди

505

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази делегациясиси аъзолари Туркияга сафари доирасида Истанбул шаҳридаги Сулаймония кутубхонасида бўлиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишди.

Кутубхона раҳбари Ҳусайн Кутан билан учрашувда кутубхона тарихи, қўлёзмаларни йиғиш, уларни таъмирлаш, факсимиле нусхаларини яратиш, сақлаш шароитлари бўйича маълумот берилди, шунингдек, икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Мулоқотдан сўнг делегация аъзолари Сулаймония кутубхонаси фондлари ва китобларни сақлаш шароитлари билан танишди. Ташриф чоғида кутубхонадаги Имом Мотуридий ва мотуридийлик таълимотига оид китобларнинг каталогини яратиш, уларнинг электрон нусхаларидан фойдаланиш масалалари бўйича ҳам фикр алмашилди.

Делегацияга кутубхонанинг Қўлёзмалар шифохонаси бўлими фаолияти, бўлимда олиб борилаётган ишлар, китобларни таъмирлаш техникаси, бунда фойдаланиладиган ускуналар ҳақида батафсил маълумот берилди. 

Маълумот ўрнида: Истанбулдаги Сулаймония кутубхонаси (ёки Сулаймония қўлёзма асарлар кутубхонаси) дунёдаги энг йирик қўлёзма кутубхоналаридан бири саналиб, 1557 йилда Сулаймония куллияси таркибидаги биринчи ва иккинчи мадрасаларнинг кутубхонага айлантирилиши натижасида ташкил топган. 1914 йилда Биринчи жаҳон уруши бошланиши муносабати билан қимматли қўлёзма асарларни сақлаб қолиш мақсадида шу вақтгача мавжуд бўлган барча қўлёзма китобларни Сулаймония кутубхонасига жамлаш бўйича қарор қабул қилинган. Ҳозирги Сулаймония кутубхонаси 1927 йилда тўла шаклланган.

Кутубхонада бошқа ўзига қарашли кутубхоналар билан биргаликда жами 100 мингдан зиёд қўлёзма ва 80 мингга яқин босма асарлар сақланмоқда. Асосан араб, турк ва форс тилларидаги қўлёзмалар сақланаётган кутубхонада ЮНЕСКО рўйхатига киритилган Ибн Синонинг нодир қўлёзмалари ҳам мавжуд.

Кутубхона таркибида 152 та коллекция мавжуд бўлиб, улардан энг йириклари Аё София, Бағдодли Ваҳбий, Жоруллоҳ, Домад Иброҳим, Асад Афанди, Фотиҳ Ҳожи Маҳмуд, Ҳамидия, Қилич Али, Лолали, Раисулкуттоб, Сулаймония, Шаҳид Али ва Янги Жомеъ коллекциялари ҳисобланади.

Отиф Афанди, Кўпрулу, Нуриусмония, Роғиб Пошо қўлёзма асарлар кутубхоналари Сулаймония кутубхонасига қарашли кутубхоналар ҳисобланади.

Кутубхонада Имом Мотуридий қаламига мансуб “Таъвилот ал-Қурьон” асарининг нодир қўлёзмалари, мотуридийлик таълимотига оид юзлаб қўлёзма ва босма асарлар мавжуд.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Имом Бухорий асарлари мисолида ислом санъати кўргазмаси» ўтказилади

345 11:40 03.01.2022

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасида ўн минг ўринли масжид қурилади

797 13:50 25.09.2021

Имом Бухорий мажмуасида қарийб ўн минг намозхонга мўлжалланган масжид қурилади

722 17:05 10.08.2021

Имом Бухорийнинг “40 миллион сўм”лик эҳсони

1464 21:05 18.04.2021

Шавкат Мирзиёев: «Бисмиллаҳир Раҳмонир Раҳим»дан нарига ўта олмаймиз...»

5858 15:31 16.04.2021
« Орқага