Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасида ўн минг ўринли масжид қурилади

1042

Куни кеча Ўзбекистон республикаси президентлигига номзод, амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев Самарқандда сайловчилар билан учрашди. Юртбошимиз Имом Бухорийнинг Пайариқ туманидаги ёдгорлик мажмуаси ҳозирги вақтда тубдан қайта қурилаётгани ҳақида тўхталиб ўтди.

Давлатимиз раҳбарининг маълум қилишича, бу ерда 21 гектар майдонда боғ ва хиёбонлар, 10 минг ўринли масжид, 3 та меҳмонхона, 24 та оилавий меҳмон уйларидан иборат, зиёрат туризми мажмуаси барпо этилади.

«Ўзбек халқ оғзаки ижодини асраб-авайлаш ва келажак авлодларга безавол етказишда Эргаш Жуманбулбул ўғли, Фозил шоир, Ислом шоир, Пўлкан шоир каби атоқли бахши боболаримизнинг хизматлари беқиёсдир. Уларнинг меросини чуқур ўрганиш ва тарғиб қилиш, жумладан, уй-музейларини таъмирлаш бўйича амалий чоралар кўришимиз зарур. 

Келгуси йили Фозил Йўлдош ўғли таваллуд топганига 150 йил тўлади. Ушбу тарихий сана бўйича махсус қарор қабул қилиб, уни адабиёт ва маънавият байрами сифатида ўтказамиз. Чунки маънавий дурдонамиз бўлган “Алпомиш” достони айнан ана шу машҳур бахши тилидан ёзиб олинган”, — деди Шавкат Мирзиёев.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Чексиз кенгликлар мамлакати — Мўғулистон

1084 13:20 17.05.2022

Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳаммедов телефон орқали суҳбатлашди

275 16:35 16.05.2022

Шавкат Мирзиёев БАА раҳбарияти вакилларига таъзия билдирди

606 21:19 15.05.2022

Президент оиласи Умрада

3199 08:50 15.05.2022

Бирлашган Араб Амирликларига янги президент сайланди

1247 15:12 14.05.2022

Фарғонада президентга ҳоким ҳайдовчиси ва мактаб “замдиректори” ҳунарманд шогирд сифатида таништирилди 

2832 09:45 14.05.2022
« Орқага