Имом Бутий ўзларининг охирги суҳбатларидан олдинги дарсни ана шундай тамомлаган эди

08:00 01.02.2019 1778

Субҳаналлоҳ... Роббимиз азза ва жалла қанчалар ўта лутф кўрсатувчи ҳамда барча нарсаларнинг нозик ва дақиқ жойларигача билгувчи зот.

Агар сен бирор хайрли иш қилсанг ушбу ишни худди хушбўй мушки анбар каби атрофга тарқатади.

“Фалончи бу ишни қилди, фалончи садақа қилди, фалоний ниманидир барпо қилди” ¬ дея ҳамма одамлар хабарингни атрофга тарқатадилар.

Энди фараз қилиб кўрайлик, агар сен бирор тақиқланган ёмон ишни қилсанг Бореъ азза ва жалла қандай беркитиб қўйишини ўйлагин. Бу оламлар Роббисининг ишидир.

Субҳаналлоҳ ¬ Аллоҳ пок ва юксакдир.

Аллоҳга ҳамд санолар бўлсин, мен доим; “Эй Роббим, сени улуғлаб мақтайман, сенинг лутф марҳаматинг қанчалар кўп. Роббим мен сени (улар айтаётган айбу нуқсонлардан) поклайман, сенинг фазлу караминг қанчалар кўп. Роббим мен сенга ҳамд санолар айтаман сени эҳсон ва яхшиликларинг қанчалар кўп” - дейишни яхши кўраман.

Ҳа, эй пок парвардигор, сен менинг айбларимни қанчалар беркитгувчисан.

Аллоҳ бизларнинг ҳар биримизга шундай муомала қилган. Айб эшикларимизни қулфлаб сизу бизни яшириб қўйган. Қиёмат куни ҳам худди шундай қилиб сизни беркитади. Саҳиҳ ҳадисда келган, унда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деган, - банда Аллоҳ таолонинг олдида тўхтаб турганида, бу одам миллиардлаб одамларнинг бири, уларнинг ҳаммалари шу шаклда турадилар - Аллоҳ таоло унга гуноҳларини эслатиб; “Фалон куни қилган фалон гуноҳингни биласанми”? - дейди. У: “Ҳа, биламан эй Роббим” - дейди.

Кейин яна унга; “Фалон куни қилган бошқа бир гуноҳингни ҳам биласанми”? – дейди. У: “Ҳа, Роббим биламан” - дейди. Бу гапларни у билан ёлғиз Ўзи ўртасида унинг атрофини ўраб қўйиб айтади. 

Шунда Аллоҳ таоло унга:
“Мен у дунёда буларни яширган эдим, энди эса бу кунда сени (ўша гуноҳларингни) кечираман”, – дейди.

Аллоҳим сенга ҳамд санолар бўлсин. Дарду шикоятимизни сенга айтамиз. Ёрдам сўралгувчи ҳам ўзингсан. Суянчиқ ҳам ўзингсан. Мутлақ куч ва қувват қудратли ва буюк Аллоҳдан ўзгада йўқ. Аллоҳим биз сендан ўзингни муҳаббатингни сўраймиз ва Сени яхши кўрадиган кишиларнинг муҳаббатини сўраймиз. Ва яна бизни Ўзингни муҳаббатингга яқинлаштирадиган амалнинг муҳаббатини сўраймиз. Аллоҳим бизнинг муҳаббатимизни худди чанқоқ одамнинг муздек сувга ташна бўлган муҳаббатидек қилгин.

Эй оламлар Роббиси, қалбларимизни Ўзингдан чалғитадиган барча нарсадан пок қилгин. Аллоҳим қалбларимизни ўзингнинг муҳаббатингга идиш қил.

Эй Роббим, бизга раҳматингни зиёда қил. Дуоларимизни ижобат қилиш билан, умидларимизни рўёбга чиқариш билан бизга Ўз фазлу марҳаматингни зиёда эт. Эй Роббим, бизнинг Шом ўлкаларимизга тинчлик ва омонлик неъматини қайтариб бер. Кечиктирмай тезроқ бергин, сабримиз тугаб бўлди, эй Роббим.

Сенга бўлган иймонимиз ҳамда сенинг марҳаматингга ва дуоларимизни ижобат қилишингга бўлган ишончимиз билан бу қийинчиликлардан кейин бизларга тезроқ енгиллик беришингни Ўзингдан сўраймиз.

Соллаллоҳу ъала Муҳаммад ва ъала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн. Алҳамдулиллаҳи Роббил ъаламийн.

Муҳаммад Саид Рамазон Бутий
Абдуллоҳ ҒУЛОМОВнинг эркин таржимаси

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!