Таҳлил

Имом Бутий ва салафийлар кураши. Кўпчилик эшитишни хоҳламайдиган қисса

6933

Имом Бутий ва салафий даъватчилар ўртасидаги кураш қиссаси жуда узун ва турли тармоқларга бўлинган бўлиб, уни эшитишни кўпчилик хоҳламайди. Мазкур қиссада Бутий раҳимаҳуллоҳ ваҳобийларнинг фикрларига қақшатқич зарба берганлар. У киши эътирозларга парво қилмай, ўз мавқеларида собит турдилар. Таъкидлаш керакки, бу зот аҳли сунна-ашъарий мазҳабининг салафийларга қарши узоқ курашган етакчисидир.

Имом Бутийда мустамлакачи Британия ва Абдулваҳоб ўртасидаги қизғин муносабатларни, шунингдек, жосус Ҳемфер ва Абдулваҳоб ўртасидаги қуда-андачилик алоқаларини фош этган далиллар мавжуд. Шунингдек, у кишида ваҳобийлик ҳаракати Британия мустамлакаси асосида қурилгани ва мустамлакачилар қучоғида ҳаёт кечиргани, «Бўлиб ташла ва ҳукмронлик қил» сиёсати остида бўлгани, бунинг натижасида Араб яримороли парчаланиб, Ислом кўпригидан ажралиб қолгани, шу сабаб «Ҳижоз поезди» биринчи қатновидаёқ муваффақиятсизликка учраганини ошкор этувчи маълумотлар бор.

Шу тариқа усмонийлар халифалигига қилинган суиқасд кутилганидан анча осонлик билан амалга оширилди. Бу пайтда инсонларни мол-мулк, обрў-эътибор, тожу тахт чалғитиб қўйганди. Мана шу жойда шайх Абдулҳамид Кишкнинг усмонийлар халифалигининг қулаши катта йўқотиш бўлганини айтгани эътиборимни ўзига қаратди:

“Менинг хотирамга Туркиянинг тарихи келади. Туркия уч аср давомида халифалик байроғини кўтариб келган исломий давлатдир. Бу давлат султонлари мусулмонлар халифаси бўлган. Туркия давлати Ислом халифалигининг қароргоҳи эди. Ким нима деса десин, халифалик Ислом умматининг тарқоқлигини кетказиб, уни жамлаб турувчи муқаддас боғич бўлган. Халифалик даврида Ислом уммати бир боғланган тугун каби эди. Халифалик қулагач, бу тугун ечилди ва унинг ортидан хотира ипидан бошқа нарса қолмади”.

Бунга Имом Бутийнинг усмонийлар халифалигининг миллатчилик ва бошқа жоҳилият шиорлари остида қулашига олиб келган сабаблар ҳақида айтган гапларини қўшимча қилиш мумкин. У киши Лоуренс қаламига мансуб «Етти ҳикмат асослари» номли китобдан иқтибос қилиб қуйидагиларни келтирадилар:

«Британия бошқалардан олдин мусулмонларни парчалаш режаларини ишлаб чиқди ва бу борада учта қуролдан фойдаланди. Биринчи қурол – қодиёнийлар. Британия бу қуролни Ҳиндистон ва унинг атрофидаги ерларга қаратди. Иккинчи қурол – бобийлар ва баҳоийлар. Бу тоифаларни Мисрда ва Жанубий Осиё минтақасидаги ҳудудларда қўллади. Учинчи қурол – ваҳобийлар. Британия бу қуролдан Араб яриморолида фойдаланди».

Британия биринчи қурол билан барча ажам мусулмонлар, хусусан, ўша даврда аҳолиси Араб яриморолидаги аҳолидан икки баробар кўп бўлган Ҳиндистондаги мусулмонларни мўлжалга олган. Иккинчи қурол билан эса Ислом оламида етакчи ўринга ҳамда Яқин Шарқнинг географик ва сиёсий жиҳатдан марказ бўлишида юқори нуфузга эга бўлган форслар кўзланган. Ниҳоят, таъсири ўткирроқ ва хатари кўпроқ бўлган учинчи қурол билан эса Ислом умматининг қалби, ваҳий бешиги, ернинг марказига қасд қилинган. Гўёки шайтон Араб яриморолидаги мусулмонлар унга ибодат қилишидан ноумид бўлди, аммо улар орасида нифоқ тарқатмоқдан умидини узмади.

«Салафийя» истелоҳи Ислом умматидаги оқимлар ичида олий мартабага эришди. Унинг муаммо ва чигалликлари фақатгина ўта чуқур таҳлил ва тадқиқ қилиш билангина ечилади. Салафийлик, ваҳобийлар доираси таърифлаши бўйича аҳли суннани хатокорга чиқариш ва шиаларни кофир дейишдан ўзга нарсани англатмайди. Осори атиқалар ва мақбараларни вайрон қилиш, сўфийларни сўкиш, ислоҳ ва янгиланиш даъвоси ила умматни таг томири билан суғуриб ташлашдан нарига ўтмайди. Лекин салафийлик тушунчасини ўзгартирган ва уни исломий мазҳаб деб эмас, балки бир муборак замон даври деб таърифлаган Имом Бутий роҳимаҳуллоҳ салафий ва ваҳобийлар ўзларининг йўлбошчиси деб даъво қилган, лекин аслида ҳанбалийлик мазҳабида бўлган, янги пайдо бўлган ваҳобийлик даъволарига тескари фатволар берган зот – Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳни қоралашни ирода қилмадилар.

Жамиятнинг ислоҳ бўлишини ва инсонларни ширк ботқоғидан қутқариш ва хурофотлардан тозалашдек мақсадларни олдига қўйган исломий ҳаракат қандай қилиб усмонийлар халифалигига қарши қилинган фитна қароргоҳи ва пистирмачиларнинг юрар йўли бўлиши мумкин?..

Шу ўринда Имом Бутийнинг «Бизнинг Ислом Қуръони Карим буюргандекдир, Америка тавсия қилгандек эмас», деган гапларини келтириб ўтамиз.

Уммат ҳар қачон ўзининг яхшилик, тақво ва ҳақ йўлда фидокорлик узра барпо бўлган асослари ва қадриятларидан узоқлашар экан, йўқотишга учрамадими? Ҳар сафар ўз манзилгоҳидан Ғарб қучоғига отилганида, Ислом уммати босиб ўтган йўллар ва мафкураларни ҳикоя қилиб берувчи мақтовли ишлардан узоқлашганда, гумбаз ва мақбараларга ширк ва куфр нисбатини берганда таназзулга юз тутмадими?..

Қуръони Карим ва ҳадиси шарифлар бизга тавсия қилувчи Ислом – бу ботил қаршисида собитлик ила тик туриш ва шамолнинг эсиш йўлида ҳақ байроғини баланд кўтариш ва серҳаракат тўлқинлар узра раббоний кемалар юргизишдир.

Ваҳобийлик ҳаракатини эса Исломнинг юксалишини кўзлаган ва араб жамиятини янгилаш учун саъй-ҳаракат қилган исломий оқим деб тасвирлаш жуда ҳам қийин. Бу ҳаракат исломий муқаддасотларга ёпирилган энг катта фитнадир. У ўзининг ёмонликларини Араб яриморолининг ҳокимиятини қўлга олганидан кейин бошлаган. Бу ҳаракатни мен ислоҳни фақат қириш билан деб ҳисоблайдиган ва нурни фақат бузғунчиликда деб биладиган хаворижларгагина ўхшатаман.

Нима учун ваҳобийлар қадимги осори атиқалар ва шиорлардан қўрқади, мозийни ва тарихий ашёларни йўқ қилишга талпинади? Бу Ислом умматига мансуб ҳар бир шахс хаёлига келадиган оддий саволлардир. Лекин бу шак-шубҳаларни осонликча унутиб бўлмайди. Ҳар қанча Ибн Абдулваҳобнинг шахсиятини муқаддаслаштирмайлик, ваҳобийлик ҳаракатининг халифалик машъаласини сўндириш йўналишини белгилаб беришда муҳим аҳамиятга эга жосус Ҳемфернинг эътирофларига тўқнаш келиб қоламиз. Унинг эътирофлари ваҳобийлар бошига чақмоқдек уриладики, бундан қутулиш улар учун осон кечмайди. Бу эътирофлар уларнинг пешаналарида доғ бўлиб сақланиб қолади ва ҳеч ҳам қочиб қутулиб бўлмайдиган аччиқ ҳақиқатларни ошкор этиб туради.

Нима учун салафийлар исломий осори атиқаларнинг руҳларидан қўрқади, қабр ва гумбазларга қарши кураш олиб боради? Нега тақлидий ишларни хурофот номи билан атайди? Сўнг яна халифаликни қайта тиклашга чақиради? Ҳолбуки, ўзлари усмоний халифалигининг илдизига болта урган эди. Гўё салафийлик – муҳим иши фақат сиёсат бўлган, қарама-қаршиликлардан тузилган мажмуа, холос. Гўё салафийлик исломий бир мазҳаб эмас, балки муборак замон даври, холос.

Ҳозирги пайтгача Араб яриморолидан умматнинг азизлигини кетказувчи ишлар содир бўлаётгани кузатилади. Яна бу тартиблар тарих давомида ўзлиги йўқотилган ва чўкишга қараб кетаётган давлатларга қаричма-қарич яқинлшиб бораётганини кузатамиз.

Ҳақиқатнинг оғзи эса беркитилган ва қаламлари заҳарланган. Ҳақиқатни олиб қараганда, салафийлик бир лаҳза ҳам Ислом маданиятига ҳисса қўшмаган ва шон-шарафининг ҳимоячиси ҳам, ҳарамининг ходими ҳам бўлмаган. Балки хурофотларга қарши жиҳод, «ислоҳ ва янгиланиш» ҳақидаги пуч даъволари ила Британия жосуслиги ва Ғарб мустамлакасининг таянчи бўлган. Абдулваҳоб эса Маҳмуд Надавий ўйлагандек мазлум, туҳматга қолган, ислоҳотчи зот бўлмаганки, биз унга беайб деб гувоҳлик берсак.

"Ал-Жазира"

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Зокир инсоннинг имтиёзлари

794 11:00 09.09.2019

Ажойиб кечирим сўраш

2042 23:50 24.08.2019

«Ҳар тепаликка бир белги бўладиган бино қуриб, беҳуда ўйин қилаверасизми?»

2220 12:42 21.08.2019

«Роббингизни айбламанг ва унинг (ишларига) шубҳа билан қараманг»

655 16:05 13.08.2019

«Фитна уйқудадир, уни уйғотган кишини Аллоҳ лаънатлаган»

796 23:05 22.07.2019
« Орқага