Янгиликлар

Имом Мотуридий фаолиятига бағишланган халқаро анжуман ўтказилади

167

2020 йил 3-5 март кунлари Самарқанд шаҳрида мамлакатимиз диний-маърифий муассасалари ва Миср Араб Республикасининг Ал-Азҳар мажмуаси ўзаро ҳамкорликда: “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусида халқаро конференция ўтказиш режалаштирилган. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу анжуман Имом Мотуридий меросини янада чуқур ўрганиш, мотуридийлик таълимотининг бузғунчи оқимларга қарши моҳиятини очиб бериш ҳамда Ўзбекистоннинг “Буюк алломалар юрти” сифатидаги Ислом цивилизациясига қўшган бебаҳо ҳиссаси ва мавқеини жаҳон миқёсида кенг тарғиб этиш мақсадида ташкил этилади.

Анжуманда мақола ва маъруза билан иштирок этишни хоҳловчилар диққатига:
– Мавзуга оид ўзбек, араб, рус ва инглиз тилларида мақола ва маърузалар қабул қилинади. Жўнатма бир нусхада босма ва электрон шаклда бўлиши керак. Чет эллик иштирокчилар эса фақат электрон тарзда жўнатиш имкониятига эгалар;
– Мақола матни MS Office дастури WORD 97, 2003 муҳарририда, Times New Roman шрифти (босма ҳарфида), 14 кегель (ўлчам) катталиги, 1,5 интервал (оралиқ)да бўлиши лозим;  
– Мақола матнлари пухта таҳрир қилинган ҳолда А4 ҳажмдаги қоғозга, юқори ва пастдан 2,5 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см жой қолдирилади;
– Маърузачи ва мақола муллифининг исм ва фамилияси, илмий даража ва унвони
(ўнг юқори бурчакда қия босма ҳарф билан 10 ўлчам (кегель) катталикдаги босма ҳарф (шрифт)да бир оралиқ (интервал)да берилади. Биринчи қаторда ташкилот, лавозим, шаҳар ва мамлакат номи, иккинчи қаторда мулоқот телефонлари жой коди билан  бирга, электрон манзиллар эса учинчи қаторда кўрсатилади. Сўнг бир оралиқ (интерваль) қолдириб, мақола номи бош ҳарфларда, асосий матн эса 1,5 интерваль қаторда) ёзилади.

Эслатиб ўтамиз анжуман натижаси бўйича илмий мақолалар тўплами нашр этилади. Анжуман мавзуси, илмийлик ва нашр этиш талабларига жавоб бермаган мақолалар чоп этилмайди ва эгасига қайтарилмайди.

Мақолаларни қабул қилиш 2020 йил 15 февралга қадар давом этади.

Манзил: Тошкент шаҳар, Абдулла Қодирий 11 (почта индекси: 100011), Ўзбекистон халқаро ислом академияси;
Телефон: (71) 244-00-56, Факс: (71) 244-00-65, е-mail: conference@iiau.uz, imammaturidicon@gmail.com.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Имом Абу Мансур Мотуридий

751 20:40 17.02.2020

Имом Мотуридийнинг 18 жилдлик “Таъвилотул Қуръон” асари Туркиядан олиб келинди

552 18:40 31.01.2020

Самарқандда халқаро анжуман бўлиб ўтади

322 23:00 30.01.2020

Имом Мотуридий илмий меросига оид халқаро конференция

506 21:40 26.10.2018
« Орқага