«Имом(пешво)ларга осон тутма...»

15:00 11.10.2018 570

Эй нафсим! Имом(пешво)ларга осон тутма, жавобгарлиги жуда катта ва оғир экан!

Оллоҳ пайғамбаридан (у зотга салот ва салом бўлсин) мерос қолган минбарда Абу Бакр сиддиқнинг (оллоҳ, у кишидан рози бўл) илк хутбалари:

“Ичларингда энг яхшиларинг бўлмаганим ҳолда устларингга мени бошлиқ қилиб сайладиларинг.

Агар мен вазифамни чиройли бажарсам, бўйин сунинглар, вазифамни яхши бажаролмасам, мени тўғриланглар ва ёрдамчи бўлинглар.

Тўғрилик омонат, ёлғончилик хиёнатдир.

Ораларингдаги заиф киши то ҳаққини золимдан олгунича менинг ёнимда қувватли, эътиборли одам каби муомала кўради. Сизларга кўра қувватли бўлган киши эса, то ундан заифнинг ҳаққи олингунича заиф ва ожиз одам ўлароқ баҳоланади.

Бир қавм Оллоҳ йўлидаги ҳақиқатни тарк этса, мутлақо уларни зиллат ёқалайди. Бир миллатда ёмон ишлар ёйилса, Оллоҳ улар устига умумий бир бало юборади.

Мен Оллоҳга ва элчисига бўйин сунсам, сизлар ҳам менга бўйин сунинглар. Оллоҳга ва элчисига тескари ишларни қилсам, сизлар менга бўйин сунманглар”.

(Анас ибн Моликдан Зуҳрий, ундан Ибн Исҳоқ, ундан Ибн Ҳишом ривоят қилган. Ибн Ҳишом, "Ас-сийратун набавия", 4/240.)

Оллоҳ рози бўлсин, Ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳу умр бўйи бўлганидек икки йиллик имомлик даврларида ҳам "Сиддиқ" исмини ортиғи билан оқладилар. Оллоҳнинг Китобига сиддиқ, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларига сиддиқ!

Нуруллоҳ МУҲАММАД РАУФХОН

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!