Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Имом Шомил ва Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг фарқи

5141

1994 йил ёзида такфирчилар жамоатининг таниқли етакчиси билан биринчи учрашувимда мен ундан: "Имом Шомил ва Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг қилган ишларининг фарқи нимада?" деб сўраган эдим. У жавоб берди: "Фарқи шундаки, Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб ёрқин ғалабага эришди, Имом Шомил эса мағлубиятга учради. Бунинг сабаби шундаки, Имом Шомил мусулмонларнинг эътиқодлари масалаларига керакли даражада эътибор бермаган", бошқача қилиб айтганда, у Имом Шомил (фақат тавҳид аҳлини эмас) барча мусулмонларни жиҳод байроғи остида тўплаган, деган фикрда эди.

Бугунги кунда Доғистондаги ваҳҳобийликнинг мадхалий қаноти уларнинг ўзлари биринчи кофир деб ҳисоблаган айюбийлар билан бир хил қўшиқ айтмоқда. Мадхалийлар: “Уруш пайтида Шомил нимага асосланиб бошқарган? У нимага суянган эди? Агар у тавҳидда ва тўғри йўлда бўлганида, мағлубиятга учрамаган бўлар эди..." – дейишади. Уларнинг “Агар у тавҳидда ва тўғри йўлда бўлганида...” деган сўзлари билан имом Шомилни мусулмон бўлмаган, дейишади. Яъни, тавҳидда бўлмаган одам мусулмон эмас.

Бундай сўзлардан ва уларнинг орқасидаги ғаразли қарашлардан сўнг, бу адашган тоифаларни ҳимоя қилишга уринаётган ва ушбу мафкурага эргашганлар билан қандайдир "тинч яшаш" ҳақида гапираётган одамлар мени ҳайратда қолдиради.

Хўш, имом Шомил ва Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобларнинг фарқи нимада эди? 

1. Имом Шомил ўз динига, ерига ва шариатига тажовуз қилган душманга, хорижийлар лидери Ибн Абдулваҳҳоб эса Ислом халифалигига қарши курашган;

2. Имом Шомил шариат буюрган душманларга қарши курашган, Ибн Абдулваҳҳоб бўлса халифалик мусулмонларини ўлдирган, ҳаром бўлган қон тўкилишига ва мусулмонларнинг шаъни, қадр-қиммати ва мулкига тажовуз қилишга йўл қўйган;

3. Усмоний халифасининг ёрдами келмаганлигига қарамай, имом Шомил, Ибн Абдулваҳҳоб ва унинг тарафдорларидан фарқли ўлароқ, халифани куфрда айбламади, аксинча уни бутун дунё мусулмонларининг халифаси деб тан олди;

4. Имом Шомил ўз қўшини билан халифаликнинг узоқ чегараларини ҳимоя қилди ва Исломий давлатнинг яхлитлигини сақлаб қолиш учун қон тўкди. Ибн Абдулваҳҳоб ва унинг тарафдорлари эса халифаликнинг марказида – Арабистон ярим оролида, ислом дини бешигида ўз ҳокимиятини сақлаб қолиш учун фитна чиқариб мусулмонларнинг қонини тўкди;

5. Имом Шомил, унинг замондошларининг фикрига кўра, ислом ҳуқуқи (фиқҳ) ва фиқҳ асослари (усулул фиқҳ) нинг йирик билимдони бўлган, араб тилини яхши билган, аммо у тавҳидга оид рисолалар ёзмаган, балки ўз ҳаёти ва қариндошлари ҳаёти эвазига тавҳидни худосизларнинг тажовузларидан ҳимоя қилган ҳамда Доғистон ҳамда Чеченистонда унинг назорати остидаги ҳудудларда шариат қонунларини ўрнатган. Ибн Абдулваҳҳоб тавҳидга оид рисолаларни қоғозга ёзган ва амалда мана шу тавҳидни бузган, ҳаром ишларга йўл қўйган – Муҳаммад ибн Саудга фуқароларининг молларини тортиб олишга рухсат берган, шунингдек, мусулмонларнинг қонини тўкишга ҳамда уларнинг молларини ўлжа сифатида тортиб олишга рухсат берган;

6. Имом Шомил шариатнинг барча меъёрлари ва талабларига риоя қилган ҳолда имом этиб сайланди, шариатда "Аҳлул ҳалл вал ақд" деб номланган олимлар, уруғлар оқсоқоллари ва қўмондонларининг қурултойи (мажлисуш шўро) чақирилди ва уни имом этиб сайладилар. Ибн Абдулваҳҳоб ва Ибн Саудни "Аҳлул ҳалл вал ақд" вакиллари тугул, бирон-бир мусулмон сайламаган, балки мусулмонларнинг бирлигини мустаҳкамлаш учун эмас, балки уларнинг сафлари бўлиниши учун, уларнинг сўзлари бир, душманлари битта ва ҳукмдори битта бўлган бир пайтда ғаразли мақсадларда ҳокимиятни эгаллаб олган ёлғончилар эди;

7. Имом Шомил Аллоҳнинг динини ҳимоя қилиб, Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилди ва Ибн Абдулваҳҳоб ислом душманлари манфаатларини ҳимоя қилиб, хорижий-азрақийлар йўлидан борди;

8. Имом Шомил Аллоҳнинг йўлида жанг қилиб, Аллоҳнинг душманларини ўлдирди, шу билан мусулмонларнинг қудратини кучайтирди ва душман қўшинларининг халифалик ерларида янада илгарилашига тўсқинлик қилди. Ибн Абдулваҳҳоб Ислом халифалигига қарши курашиб, минглаб мусулмонларни, шу жумладан йирик олимларни қатл этиб Ислом давлатининг куч-қудратини заифлаштирди;

9. Фақат Даргин жанги давомида (ўша пайтда имоматнинг пойтахти жойлашган Дарго-Ведено чечен қишлоқлари учун жанг) 1845 йилда имомат аскарлари қўлида подшоҳ қўшинлари 30 мингдан ортиқ аскар ва зобитларни йўқотди, бу чор Россиясининг Эрон билан бўлган икки йиллик уруши давомида йўқотган зарарларидан ошиб кетди. Шу билан бирга, Ибн Абдулваҳҳобнинг издошлари Ироқ ва Шомдаги халифалик ерларига қилган ҳарбий юришлари пайтида кўп мусулмонларни ўлдирдилар. Шу билан Исломий давлатнинг қулашини тезлаштирди ва европалик мустамлакачиларга мусулмон мамлакатларига йўл очдилар;

10. Имом Шомил бизнинг солиҳ ўтмишдошларимиз (салафи солиҳ] ва Ибн Абдулваҳҳоб дастлабки хорижий-азрақийлар йўлидан бориб мусулмонларни куфрда айблаш, қонларини тўкиш, молларини тортиб олиш ва жонларига ҳамда қадр-қимматларига қасд қилган. Бугун уларнинг Шарқ ва Ғарбдаги ҳамфикрлари худди шу йўлдан юрмоқдалар ва буларнинг ҳаммаси улар томонидан тавҳид ва шариат ҳимояси остида амалга оширилмоқда.

Ўтмиш қайтарилаётганга ўхшайди!

Абдулҳалим Абдулкаримов, 

Доғистон

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қирғизистонда сайловнинг якуний натижалари эълон қилинди

184 17:00 16.01.2021

Ёлғон (фейк) ва нохолис ахборот тарқатганлик учун қандай жазо бор?

99 16:00 16.01.2021

Францияда масжидлар ёпиляпти

788 15:00 16.01.2021

Қайроққум сув омбори ўпирилгани ҳақида хабар тарқатганлар қўлга олинди

367 14:00 16.01.2021

Тортинманглар, Қуръон cайлига марҳабо!

370 13:19 16.01.2021

Трамп Марокашнинг олий мукофоти билан тақдирланди

318 13:00 16.01.2021
« Орқага