Имом Термизий меросига бағишланган анжуман Саудия фонди кўмагида бўлиб ўтади

11:30 16.04.2018 215

Бугун, 16 апрель куни Тошкент шаҳрида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан ташкил этилган "Имом Термизий илмий меросининг Ислом тамаддуни ривожидаги аҳамияти" номли илмий семинар ўз ишини бошлайди.

Ушбу семинарни ташкил этишда Саудия Арабистони Информатция ва араб-рус тадқиқотлари маркази ҳам иштирок этмоқда. Илмий семинар Қуръони карим тиловати билан бошланиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари, Имом Термизий илмий-тадқиқот маркази директори Убайдулла Уватов, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсуповлар иштирок этади.

Семинарда хорижлик мутахассислардан Информация ва араб-рус тадқиқотлари маркази раиси доктор Мажид ибн Абдулазиз аТуркий, Мажлис Шўро собиқ аъзоси, ҳадисшунос олим Шайх Доктор Фолиҳ ибн Муҳаммад Сағийр ва бошқалар иштирок этмоқдалар.

ЎМИ Матбуот хизмати

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!