Ахлоқ

Имоми Аъзамни масхара қилганнинг ҳоли...

4023

Бир киши Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурларига келиб: “Сенинг отанг вафот этган. Онанг эса бева қолган ва уни жуда чиройли деб эшитдим. Сен онангни менга никоҳлаб бер”, деди.

Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ: “Онам ёш бола эмаслар. Балки балоғатга етган ва жувондирлар. Мен улардан сўраб кўраман. Агар рози бўлсалар, у ҳолда мен қандай инкор қиламан”, дедилар.

У киши: “Ундоқ бўлса, уйга бориб сўраб кўр”, деди.

Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ уйга кета бошладилар. Аммо У киши Аллоҳ таолонинг хос бандаларидан эдилар. Юриб кетаётиб, бирдан ортларига қарадилар. Ҳалиги шахсни йиқилиб, ўлиб ётган ҳолда кўрдилар ва: “Уни менинг сабрим қатл қилди”, дедилар.

У шахсни мақсади никоҳ қилиш эмас, Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳни масхара қилиш ва устиларидан кулиш эди.

Бу нақадар чексиз сабр ва ҳалимликдир. Бироқ бундай ҳазратлар қанчалик ҳалимлик қилсалар, Аллоҳ таоло шунчалик улар томонидан ўч олади.

Ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло шундай дейди: 

مَنْ عَادَى لِي وَلِيًّا فَقَدْ آذَنْتُهُ بِالْحَرْبِ

“Ким Менинг бирор валийимга душманлик қилса, батаҳқиқ, Мен унга қарши жанг эълон қиламан” (Имом Бухорий ривояти)

Пиёда манзилга етди, аммо туядаги...

Ҳазрати Увайс Қараний ҳикматлари

Аввало, ким бўлишидан қатъий назар ҳеч кимга ёмон муомала қилмаслик лозим. Хоссатан, Аллоҳ таолонинг солиҳ бандалари билан асло бундай муомала қилмаслик лозим.

Ҳеч кимга таъна қилишлик ҳам жоиз бўлмагач, азият беришлик қандай жоиз бўлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Имоми Аъзам: Бахил кимса адолатли бўлмайди...

1256 06:30 13.03.2020

Улуғ зотлар устозларини шундай ҳурмат қилишган...

1045 09:00 10.02.2020

Расулуллоҳнинг мўъжизаси

2655 07:40 31.01.2020

Имом Аъзам Нўъмон ибн Собит раҳматуллоҳи алайҳ (1-қисм)

1468 16:00 15.03.2019

Имом Абу Ҳанифа, унинг йўли ва шогирдлари

1660 20:00 02.08.2018
« Орқага