Янгиликлар

Имомларнинг Қуръон тиловати ва тажвид илмига эътибор қаратилмоқда

2767

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ташаббуси билан Тошкент вилоятидаги барча имом-хатибларнинг Қуръон тиловати ва тажвид илмини тўлиқ кўрикдан ўтказиш мақсадида вилоят вакиллиги томонидан Қуръон тиловати ва тажвид илми бўйича ҳафталик ўқув семинарлари ўз ишини бошлади.

Унга Тошкент ислом институти «Таҳфизул Қуръон» кафедраси мудири устоз Жаҳонгир домла Неъматов бошчиликларида институт устозлари жалб этилган.

Муҳаммад Мубин қори

Тарихда Қуръонни ёд олган машҳур аёллар

Мусҳафларга ранг бериш ҳақида

Айни дамда ушбу ўқув семинар ҳафталиги Олмалиқ шаҳар «Рамазони шариф» жоме масжидида Ангрен, Олмалиқ ва Оҳангарон шаҳар ҳамда Оҳангарон туман имом-хатиблари иштирокида бўлиб ўтмоқда. Унда “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси устоз Зафар қори Маҳмудов имом-хатибларнинг Қуръон тиловати ва тажвид илмига оид маҳоратларини кўрикдан ўтказиб, маҳоратларини юксалтирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳафталик ўқув семинарлар вилоят бўйлаб 2020 йилнинг 21 февраль кунига қадар давом этади.

Ушбу хайрли ишни ташкил этишда бизга яқиндан кўмак бўрган Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Тошкент ислом институти Раҳбариятига ҳамда вилоят ҳокимлигига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент вилоятидаги вакили Х.Турматов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон фуқаролари Саудия Арабистонида ишлаши муҳокама қилинди

687 15:30 23.09.2020

Биометрик паспорт бекор қилинади

934 12:15 23.09.2020

«Онлайн савол-жавоб» лойиҳасининг навбатдаги мавзуси: «Ҳалол туризм»

293 11:34 22.09.2020

Улуғбек мадрасасида биринчи дарс қачон ўтилганини биласизми?

300 09:00 22.09.2020

Ўзбекистонда «Ҳалол стандарти» жорий этилди. Ҳалол сертификат олган корхона ҳам бор...

2382 16:27 17.09.2020

Хушхабар: Хоразмда янги масжид қурилмоқда

540 10:05 16.09.2020
« Орқага