Наср

Имтиҳон

1348

Бир подшоҳнинг уч вазири бор эди. Кунларнинг бирида, подшоҳ уларни имтиҳон қилиш мақсадида ҳузурига чақирди. Вазирларга сарой боғидан ўзи учун сарҳил мева ва сабзавотлардан териб келишни буюриб, бу ишни ҳеч кимнинг кўмагисиз бажариш лозимлигини таъкидлади.

“Подшоҳ амри вожиб” деганларидек, топшириқ моҳиятини англамасада уч вазир шу заҳотиёқ қўлига сават олиб боғ томон жўнаб кетди.

Биринчи вазир ҳукмдорнинг кўнглини топиш мақсадида, энг сарҳил мева ва сабзавот билан саватини тўлдирди.

Иккинчиси эса “шоҳимиз барибир бу меваларни еб кўрмайди, шунчаки топшириқни ким тезроқ бажаришини кўрмоқчи”, деган фикрда шошилганича саватини хом-пишиқ аралаш мевалар билан тўлдирди.

Учинчи вазир “Ҳукмдор сават ичида нима борлиги билан қизиқиб ҳам кўрмаса керак”, деган ўйда саватнинг остига барг ва ўтларни солиб, устига озгина мева териб қўйди.

Эртаси куни султон ҳузурига борган вазирлар ҳукмдорнинг кейинги топшириғи қандай бўлишини кута бошладилар. Подшоҳ эса мулозимларга “вазирларни ўзлари терган мева тўла саватлари билан 30 кунга қамаб қўйинглар” дея буйруқ берди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Итларимиз шунақа!

1382 12:05 25.07.2019

Мўминнинг меърожи

1545 12:00 23.07.2019

Бола-ку...

1243 16:35 19.07.2019

Эшак ва тулки

2153 09:44 18.07.2019

Аллоҳни зикр қилишнинг жавоби

2478 16:30 15.07.2019

“Сен мендаги гўзалликни кўра олмайсан"

1471 16:54 13.07.2019
« Орқага