Имтиҳонда назоратчи тарафидан бепарволик бўлганда фириб бериш мумкинми? (Шайх Бутий)

21:10 10.07.2019 331

Савол:

– Имтиҳон вақтида, назоратчи-мута­саддиларнинг розилигини билган талаба, фириб бериши мумкинми? Агар талаба фирибгарлик натижасида санавийя (ўрта махсус) ҳужжатини қўлга киритса, у дипломнинг ҳукми қандай? У шаръан ботилми? Шу диплом билан институтга кириш жоизми? Ғирром йўл билан санавийя дипломини олган талаба нима қилсин?

Жавоб:

– Имтиҳон омонатдир. Ҳеч бир омонатга хиёнат қилиш мумкин эмас. Масъул кишиларнинг розилиги ҳам бу ишни оқламайди. Агар масъуллар талабаларга енгиллик яратишни исташса, буни имтиҳонда фирибгарликка йўл бериш билан эмас, балки саволларини енгиллатиш орқали амалга ошириши лозим.

Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий
"Сараланган фатволар"

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!