Янгиликлар

Индонезия: мусулмонлар чекловларга қарамай масжидларда келмоқда

342

Коронавирус пандемияси туфайли оммавий йиғилишлар чекланганига қарамай, дунёдаги энг кўп мусулмонлар яшайдиган Индонезияда одамлар масжидларда намоз ўқишни давом эттирмоқдалар.

Ички ишлар вазири Тито Карнавиан бутун мамлакат бўйлаб жамоат намозлари давом этаётганини тан олар экан, масжидларни ёпишга мажбурлаш қийин ишлигича қолаётганини айтди. Карнавиан бу ҳолатга дин билан боғлиқ ишлар «жуда таъсирчан» эканлигини сабаб қилиб кўрсатган.

«Биз диний фаолиятни тақиқламаяпмиз. Аммо, ҳозирги кунда ҳар қандай оммавий йиғилиш жуда хавфли ҳисобланади. Чунки бу вирус тарқалишига олиб келиши мумкин» дейди ички ишлар вазири.

Индонезияда коронавирус сабаб тўлалигича комендантлик соати жорий қилинмади. CОVID-19 ишчи гуруҳи раҳбари Дони Монардо ҳудудий ҳукуматлар пандемия бўйича чораларини маҳаллий шароитга қараб амалга ошириши кераклигини айтган.

Шунга асосланиб Жакарта, Шарқий Явада жойлашган Сурабая ва Сидоаржо, Горонтало сингари 24 та ҳудудда маҳаллий ҳукуматлар нисбатан қатъий чоралар кўрдилар. Аммо, бу ҳудудларда ҳам жамоат намозлари ўтказилмоқда.

«Биз ҳозир ҳам масжидларда намоз ўқияпмиз ва биз буни бошқаларнинг диққатини жалб қилмасдан амалга оширмоқдамиз. Масжидга келганлардан намоздан олдин ниқоб тақишлари, қўлларини ювишларини сўраймиз» дейди Горонтало шаҳрида яшовчи Анвар.

У масжидларда чироқларни ўчириб ва пардаларни тўсиб намоз ўқиётганларини маълум қилган. Анварнинг сўзларига кўра, бозорлар ва дўконлар очиқ турган пайтда масжидларни ёпиш «адолатдан эмас».

Мамлакатда CОVID-19 га чалинганлар энг кўп бўлган Сурабаяда машҳур Сунан Ампел масжиди фаолиятини давом эттримоқда.

Индонезия: Рамазонда коронавирус янада кенгроқ тарқалиши мумкин

Индонезия расмийлари Рамазонда таровиҳлар ва оммавий ифторликдан воз кечишга чақирмоқда

“Имом намоз ўқишни бошлашдан олдин йиғилганларга камида бир метр масофа сақлашларини эслатиб туради”, дейди масжид ходими Абдул Носир Абдул Раҳмон.

Сурабая маъмурияти шаҳардаги 2450 та масжиднинг 386 тасида ҳали ҳам таровеҳ ва жума намозларини ўқилаётганлигини аниқлади. Ҳукумат вакили Муҳаммад Фиксер маҳаллий диний раҳбарлар уларга қўйилган чекловларни бекор қилиш тўғрисида илтимослар қилганини айтди.

Расмийлар ўтган ҳафта Сидоаржодаги Ал-Ихлас масжидида таровеҳ намозига йиғилганларни коронавирус синовидан ўтказдилар ва текширилган 120 кишидан олтитасида CОVID-19 борлиги аниқланган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Аҳолиси энг кўп мусулмон давлатида Ўзбекистон зиёрати тарғиб этилмоқда

1307 23:11 13.05.2020

Индонезия расмийлари Рамазонда таровиҳлар ва оммавий ифторликдан воз кечишга чақирмоқда

275 21:00 14.04.2020

Индонезия: Рамазонда коронавирус янада кенгроқ тарқалиши мумкин

819 14:30 14.04.2020

Индонезияда мактаб имтиҳонлари бекор қилинди

292 19:00 24.03.2020

Индонезиянинг энг йирик масжидида жума намози бекор қилинмади

807 18:30 20.03.2020
« Орқага