Индонезияда аёлларга бегона эркаклар билан овқатланиш тақиқланди

19:30 14.09.2018 1077

Индонезияни Ачеҳ вилоятининг Биреэн туманида эркаклар ва аёллар биргаликда овқатланиши тақиқланди. Бу хақда "The Independent" ёзмоқда.

Янги қоидага вилоятдаги барча кафе ва ресторанлар риоя қилиши мажбурий эканлиги белгилаб қўйилди. Ислом ишлари маҳаллий бошқарма раҳбариятининг сўзларига кўра, аёллар эркаклар билан бирга овқатланаётганда Шариат қонунларини бузишади: бунга фақат эри ёки яқин қариндошлари билан рухсат этилиши мумкин.

Расмий мулозимнинг таъкидлашича, директиванинг мақсади –“аёлларнинг қадр-қимматини ҳимоя қилиш бўлиб, улар ўзларини қулай, енгил ва тақводорлигини ҳис этиши бўлиб, Шариат қонунларини бузадиган бирор нарса қилмасликдир”.

Лента.ру хабарига кўра, мусулмон вилоятидаги шариат қонуни, турмуш қурмаган ҳар қандай шахслар ўртасида яқинлик ифодасини тақиқлайди. Янги қоидалар, бошқа нарсалар қаторида, 21:00 дан кейин ҳар қандай никоҳсиз аёлларнинг турли хил жинсдаги ва ҳамкасблар билан биргаликда овқатланишига чекловлар қўяди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!