Янгиликлар

Индонезияда мактаб имтиҳонлари бекор қилинди

296

Индеонезия ҳукумати ва парламентининг қарорига мувофиқ COVID-19 коронавируси эпидемияси муносабати билан жорий йилдаги мактаб имтиҳонларининг барчаси бекор қилинди. Бу ҳақда Jakarta Post нашри хабар бермоқда.

Имтиҳонларни бекор қилиш ҳақидаги қарор душанба куни парламент депутатлари ҳамда маданият ва таълим вазири иштирокида ўтказилган телеконференцияда қабул қилинди. Унга кўра, бошланғич, ўрта ва кучайтирилган ўрта мактабларда бу йил битирув имтиҳонлари ўтказилмайди. 

Кучайтирилган ўрта мактабларда битирув имтиҳонлари кейинги ҳафтада, бошланғич ва ўрта мактабларда эса апрелнинг охирида бўлиб ўтиши керак эди. Ўқувчиларнинг 2019-2020 ўқув йилидаги билимини баҳолаш учун янги усул тайёрланади: ё ҳар чоракда олинган баҳоларга асосланиб якуний баҳо қўйилади, ёки ўқувчиларнинг билими интернет орқали баҳоланади.  

Индонезия соғлиқни сақлаш вазирлиги маълуотига кўра, шу пайтгача мамлакатда 579 кишида коронавирус аниқланди, 49 нафар бемор ҳаётдан кўз юмди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Индонезияда карантин қоидаларини бузганлар сазойи қилиняпти

405 08:30 30.05.2020

Индонезия: мусулмонлар чекловларга қарамай масжидларда келмоқда

374 22:00 15.05.2020

Аҳолиси энг кўп мусулмон давлатида Ўзбекистон зиёрати тарғиб этилмоқда

1331 23:11 13.05.2020

Индонезия расмийлари Рамазонда таровиҳлар ва оммавий ифторликдан воз кечишга чақирмоқда

281 21:00 14.04.2020

Индонезия: Рамазонда коронавирус янада кенгроқ тарқалиши мумкин

829 14:30 14.04.2020
« Орқага