Янгиликлар

Индонезияда пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг катта музейи барпо этилади

573

Жаҳон Ислом Лигаси Жакартада пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Ислом ҳазорасининг энг катта музейини қуради, дея хабар беради ааwсат.cом. 

Музей Мединадаги шунга ўхшаш музейнинг филиали сифатида яратилади, у 2019 йил Рамазон ойида Мадина волийси шаҳзода Файсал бин Салмон бин Абдул Азизнинг ҳомийлигида очилган. У халқаро эътирофга сазовор бўлди ва 24 давлатдан, жумладан Индонезиядан ҳам ушбу музейнинг филиалини ташкил этишга ёрдам сўраб Жаҳон Ислом Лигасига мурожаат қилинди. Дунёдаги энг кўп мусулмон аҳолиси бўлгани сабабли мазкур мамлакат танланди.

Жаҳон Ислом Лигаси Бош котиби шайх Муҳаммад ал-Исса ва Индонезиянинг фуқаролар хизмати ва ислоҳотлар вазири Сафаруддин 

Кампо Жиддада келишув имзоладилар.

Музей Жакарта яқинидаги Пиоппода 100000 квадрат метрдан ортиқ майдонни қамраб олади ва конференция хоналари ва тамаддихоналарни ўз ичига олади. У энг замонавий технологиялар - рақамли тизимлар ва замонавий кўргазмали қуроллар билан жиҳозланади. Музейни Индонезиядаги Ислом тарихи ҳақида ҳикоя қилувчи экспонатлар билан тўлдириш режалаштирилган. Бу аҳолига ва меҳмонларга Ислом ҳақида билимларини оширишга ёрдам беради.

Мадинадаги халқаро музейнинг биринчи филиали Жакартада қурилади. Музей Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларини ўрганишга бағишланади. Унда турли тадбирлар, жумладан мунозаралар ва тренинглар, конференциялар, форумлар ва семинарларни ўтказиш режалаштирилган ”, - дейди Муҳаммад ал-Исса.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Индонезия: мусулмонлар чекловларга қарамай масжидларда келмоқда

342 22:00 15.05.2020

Аҳолиси энг кўп мусулмон давлатида Ўзбекистон зиёрати тарғиб этилмоқда

1307 23:11 13.05.2020

Индонезия расмийлари Рамазонда таровиҳлар ва оммавий ифторликдан воз кечишга чақирмоқда

275 21:00 14.04.2020

Индонезия: Рамазонда коронавирус янада кенгроқ тарқалиши мумкин

818 14:30 14.04.2020

Индонезияда мактаб имтиҳонлари бекор қилинди

292 19:00 24.03.2020

Индонезиянинг энг йирик масжидида жума намози бекор қилинмади

807 18:30 20.03.2020
« Орқага