Янгиликлар

Индонезиялик аёл ҳажга бориш учун 26 йил чиқинди тўплади

1421

Индонезиялик 64 ёшли Марянининг узоқ йиллик орзуси амалга ошди – у ҳаж ибодатини адо этди, дея ёзади Azan.kz.

Эрининг вафотидан кейин тўртта бола билан бева қолган Маряни ҳеч ким сездирмай, то бомдодгача қайта ишласа бўладиган чиқиндиларни тўплаб, 26 йил давомида ҳаж учун пул йиғди. 2012 йилда аёлнинг пули 1750 долларга етди, бу ҳаж учун рўйхатдан ўтишга кифоя эди. Қолган 700 долларни тўплаш учун Маряни яна етти йил ишлади.

У Дин ишлари вазирлигидан барча керакли ҳужжатларни олгандан кейингина бу йил ҳажга боришини фарзандларига ошкор қилди.

“Энг муҳими, ўз мақсадимга эришдим, бунга ҳеч қачон шубҳа қилмаганман. Мен ҳеч қачон енгилмадим ва бу ишдан ҳеч қачон чарчамадим”, – дейди аёл.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шакар тарқатган шайхнинг анъанаси давом этмоқда

441 14:43 20.02.2020

Индонезияда бир қабиланинг 300 аъзоси исломни қабул қилди

1064 19:20 15.02.2020

Сув тошқини минглаб аҳолига зарар етказди

249 16:00 15.01.2020

Индонезияда сел қурбонларининг сони ортмоқда

216 19:00 03.01.2020

Жакарта масжидлари селда қолганларга ўз эшикларини очди

395 20:00 02.01.2020

Индонезия шаҳарларини сел босди

388 13:30 02.01.2020
« Орқага