Янгиликлар

Индонезияни демократияга олиб чиққан собиқ президент вафот этди

683

Индонезиянинг собиқ президенти, юрак касаллигидан азоб чеккан Бачариддин Юсуф Ҳабибий 83 ёшида вафот этди. Бу ҳақда унинг ўғли Ториқ Камол Ҳабибий маълум қилган.

У мамлакат демократияга ўтаётган давр – 1998 йилда собиқ кучли лидер Сухарто истеъфога чиққанидан кейин президентлик лавозимига киришди. Ўша пайтда мамлакатда исён ва иқтисодий беқарорликлар авжига чиққан эди. У Абдураҳмон Воҳид президент бўлгунга қадар 17 ой давомида ҳокимиятни эгаллаб турди. Ҳабибий бу даврда Шарқий Тимор аҳолиси учун референдум ўтказилишига розилик бергани билан ёдда қолди.

Индонезия қўшинлари 1975 йил декабрда Шарқий Тиморга бостириб кирган ва кейинги йили уни ўзининг 27-вилояти сифатида қўшиб олганди. Аммо Ҳабибий 1999 йил январь ойида узоқ муддатли сиёсатни кескин ўзгартирди ва Шарқий Тимор Индонезия мухториятини рад этса, мустақилликка эришиши мумкинлигини айтди. Кейинчалик Шарқий Тимор аҳолиси мустақиллик учун овоз берди.

Ҳабибий, шунингдек, Индонезиянинг технологик салоҳиятини юксалтириш, хусусан, миллий авиация саноатини ривожлантиришга қўшган хизматлари билан ҳам машҳур эди.

Айни пайтдаги Индонезия президенти Жоко Видодо Ҳабиби даволанган касалхонада нутқ сўзлаб, уни “жаҳон даражасидаги олим ва Индонезиядаги технологияларнинг отаси” деб таърифлади.

Манба: tarjumon.uz

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳукумат қарори: “Пули берилмагунча кўчмас мулклар бузилмайди...”

437 14:47 18.11.2019

Ҳафта дайжести: Ўзбекистон янгиликлари

215 18:00 17.11.2019

Ҳафта дайжести: Жаҳон янгиликлари

252 10:00 17.11.2019

Ҳафта дайжести: Ўзбекистон янгиликлари

352 16:00 10.11.2019

Ҳафта дайжести: Дунё янгиликлари

378 14:00 10.11.2019

Ҳафта дайжести: Янгиликлар

373 17:00 03.11.2019
« Орқага