Янгиликлар

Индонезиянинг энг йирик масжидида жума намози бекор қилинмади

806

Коронавирус эпидемиясига қарамай Индонезия пойтахти Жакартадаги “Истиқлол” масжидида жума намозини бекор қилмасликка қарор қилинди. Икки юз минг намозхонни сиғдира оладиган мазкур масжид нафақат Индонезия, балки Жануби-Шарқий Осиёда энг йирик ҳисобланади. 

The Star нашрининг ёзишича, Индонезия уламолар кенгаши коронавирус тарқалишини назорат қилиб бўлмай қолган ҳудудлардан бошқа ҳудудларда жума намозини одатдагидек ўқиш ҳақида қарор чиқарган. 

Масжидда дезинфекция ишлари амалга оширилди. Жума намозидан кейин намозхонлардан иложи борича тезроқ масжидни тарк этишлари сўралади. Сайёҳларнинг масжидга кириши эса душанба кунидан тақиқланган. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Индонезия: мусулмонлар чекловларга қарамай масжидларда келмоқда

342 22:00 15.05.2020

Аҳолиси энг кўп мусулмон давлатида Ўзбекистон зиёрати тарғиб этилмоқда

1307 23:11 13.05.2020

Индонезия расмийлари Рамазонда таровиҳлар ва оммавий ифторликдан воз кечишга чақирмоқда

275 21:00 14.04.2020

Индонезия: Рамазонда коронавирус янада кенгроқ тарқалиши мумкин

818 14:30 14.04.2020

Индонезияда мактаб имтиҳонлари бекор қилинди

292 19:00 24.03.2020
« Орқага