Индонезия Исломни қандай қабул қилган?

18:00 20.02.2019 2175

Дунёда 250 миллионга яқин — энг кўп мусулмон яшайдиган бугунги Индонезиянг Исломни қандай қабул қилган?

Бир савдогар Индонезияга боради ва у ерда ўрнашиб, тижоратида давом этади. Унинг моллари сифатли матолар бўлиб, халққа манзур бўлади. Савдогар қаноатли мўмин бўлгани учун “Кам топсам-да, ҳалол ва покиза ризқ бўлсин” деган ниятда собит эди. Шунинг учун молининг устига ортиқча нарх қўймас, инсофли тужжор эди. Қисқа пайтда бой бўлиш орзу ҳавасига берилмасди.

Бир куни ишга кечроқ келса, сотувчиси сотган матоларидан яхшигина фойда қилганини сезиб қолади ва сотувчини сўроққа тутади:

— Қайси матодан сотдинг?
— Шу матодан, афандим. 
— Қанчадан сотдинг?
— Ўн ақчага!
— Қанақасига? Беш ақчалик матони нега ўн ақчага сотасан? Ўша кишининг ҳақи бизга ўтиб кетибди. Уни кўрсанг танийсанми? 
— Ҳа, танийман! 
— Унда бор, ўша мижозни бу ерга олиб кел, вақт ўтмай ундан рози-ризолик олишимиз керак. 
Муштарий бориб сотувчини олиб келади. Савдогар мижозни кўриб, ундан рози-ризолик сўрайди ва пулнинг ортиғини қайтарди. Мижоз ҳеч қачон кўрмагани бундай муомаладан ҳайратга тушади. 

Ўз-ўзича “Рози бўл!” жумласининг маъносини мулоҳаза қилишга уринади. 

Бу гап тилларда айланади. Кўп ўтмай қиролнинг қулоғига ҳам бориб етади. Қирол ипак матолар савдогарини саройга даъват қилади ва ундан сўрайди:

— Сиз қилган муносабатни биз аввал ҳеч қачон кўрмаганмиз ҳам, эшитмаганмиз ҳам. Бу ишингизни бизга бироз тушунтирасизми? 

Савдогар унга шундай луфт қилади:
— Мен мусулмонман. Исломда мулк Аллоҳдандир. Банда омонатдор, холос. Қолаверса, Исломда ҳаром фойда, фоиз, зулм, одамларни алдаб асл нархдан қиммат сотиш ва инсонларга зарар берадиган савдолар маън қилинган. Ўша савдода эса мижознинг ҳақи менга ўтган эди. 

Қирол яна савол беради:
— Ислом қандай дин? Мусулмон бўлса нима бўлади? 
Тужжор ҳам саволларга дона- дона, чиройли ва ёқимли услубда жавоб қайтаради. Шундай дин борлигини савдогарнинг марҳамати васила бўлиб эшитган қирол, кўп ўтмай Исломни қабул қилади. Қисқа вақт ичида аҳоли ҳам мусулмон бўлади.

Шундай қилиб, бугун дунёда 250 миллионга яқин мусулмонлар яшайдиган Индонезиянинг Исломни қабул қилишида беш ақчалик мато савдосини сабаб қилган Ислом ахлоқидир.

Кубро БУЮК тайёрлади.
 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!