Афсуски, Тожикистонда коронавирус эпидемияси узоқ вақт тан олинмагани оғир оқибатларга олиб келишни бошлабди. Фақатгина расмий маълумотларга кўра, кунига юзлаб одамларда вирус аниқланмоқда. Мамлакатдаги ягона тест ўтказувчи лаборатория кунига кўпи билан 250 та тест ўтказиши инобатга олинса, бу жуда юқори кўрсаткич.
Ўлимлар сони расман 30 га яқинлашган. Муқобил ресурслар эса шу пайтгача 200 дан ортиқ тожикистонлик коронавирусдан вафот этганини қайд этган (https://kvtj.info/). Бунда бошқа касалликлар, жумладан асосан пневмониядан вафот этган деб эълон қилинган, аслида эпидемия қурбони бўлган беморлар ҳисобланган. Айтганда, турли манбалар ўлим статистикасини худди шу усулда Россия ва Қозоғистон ҳам камайтираётганини хабар берганди.
Тожикистон: ЖССТдан коронавирусдан ўлган марҳумни кўмиш масаласи сўралмоқда
Тожикистонда коронавирус: оғир кунлар ҳали олдинда
Тожикистонда эпидемия тан олинмай келганига уни тан олишни истамасликдан чуқурроқ сабаблар ҳам ётганди. Жумладан, бу мамлакатда муҳим сиёсий ўзгаришларга халал бериши мумкин эди - март ойида парламент сайлови ўтказилиб, апрелда президентнинг ўғли Рустам Эмомали Сенатга раис бўлганди. Бундай инқирозли вазиятлар эса сиёсий ўйинларни тугатиб олишни кутиб ўтирмайди.